Yurtimiz katta tafakkur, katta tamaddun vatani bo’lganini insonlarga yetkazishni istaganman. (To’liq nusxa)

bbc

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган.
1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради.
1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «оқ йўли» билан «Гулистон» журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби — «Қадрдон қуёш» ва «Шаҳардаги олма дарахти» 1979 йилда нашрдан чиқади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ma’naviy muammolarimiz aksari mumtoz adabiyotdan uzoqlashishdan.

ibrohim haqqul

   Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг «Навоий ва Мавлоно Ашраф», «Дарё каби ҳамиша уйғоқ…» каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Amir Temur bilan Sulton Boyazid jangi.

Ashampoo_Snap_2017.12.17_04h00m27s_005_.png  1994 йилда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссамдан олинган «Боязид билан жанг» сарлавҳали бобни бир ойча олдин сизга кирилл алифбосида тақдим этган эдим. Ўнлаб турк олим ва ёзувчи дўстларим менга мурожаат қилиб ушбу бобни лотин алифбосида ҳам эълон қилишни сўрадилар. Бугун — 28 июль куни Амир Темур билан Султон Боязид ўртасида юз берган Анқара жангига 610 йил тўлади.Мана шу тарихий санани эслаш баҳонасида уларнинг илтимосини адо этаётганимдан мамнунман.
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari.

eshqobil shukur

Ажойиб шоир Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

Бугунги кун ўзбек шеъриятида энг унумли ва ёрқин тарзда ижод қилаётган таниқли ўзбек адиби Эшқобил Шукур 50 ёшга тўлди.  50 ёшга у роппа-роса бир ҳафта бурун  —  ўтган жума куни  кирган эди. Ўша куни уни табриклайман деб қанча уринмай топа олмадим. MTS нинг ишламай қолгани панд берди. Аммо,кечқурун уйга қайтгач, ўз саҳифамда табрик ёзмоқчи бўлдиму интернетдан унинг таржимаи ҳолини  сўрадим. Қарасам, таржимаи ҳолларнинг барида Эшқобил Шукур 1961 йилда туғилган деб кўрсатилган экан. «ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси»да берилган маълумотни қарадим: ўша гап. Иккиланиб,нима қилишни қолдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlari uyg’ur tilida (3). Masud Iso tarjimasi

uygur

ATAQLI  UZBEK SHAIRI  XURSHID DAVRONNING UYGHUR  TILIDAKI TARJIMA SHERLARI  

خۇرشىد دەۋران شېئىرلىرىدىن

ئاتاقلىق ئۆزبېك شائىرى خۇرشىد دەۋران 1952-يىلى 1-ئاينىڭ 20-كۈنى ئۆزبېكىستاننىڭ قەدىمىي شەھىرى سەمەرقەندتە تۇغۇلغان.1977-يىلى تاشكەنت دۆلەت ئۇنىۋېرسىتېتىنىڭ ئاخباراتچىلىق فاكۇلتېتىنى پۈتتۈرگەن. 1979-يىلى ئۆزبېكىستان يازغۇچىلار جەمئىيىتىنىڭ ئەزالىقىغا قوبۇل قىلىنغان. ھازىر ئۆزبېكىستان تېلىۋېزىيە ئىستانسىسى 2-يۈرۈش ‹‹ياشلار›› قانىلىنىڭ باش دېرىكتۇرى بولۇپ ئىشلىمەكتە. Davomini o'qish

Shoir Orif Tolib saytida uning birinchi kitobi

ориф толиб

Узнет тармоғида янги сайт: ёш шоир,неча йиллик қадрдоним Ориф Толибнинг веб саҳифаси иш бошлабди.Жуда хурсанд бўлдим,чунки адабиётни тарғиб қиладиган,шоир ва ёзувчилар ижоди билан таништирадиган саҳифалар қанча кўпайса,Узнетнинг жамият ривожи учун аҳамияти шунча ортади.
Ориф Толибни анча йиллардан,талабалик йилларидан бери биламан. Орифжон машҳур адибимиз Набижон Боқийнинг тутинган укаси. Бу камгап ва камтарин йигитнинг ижодий ишларига Оллоҳдан ривож тилаб қоламан.
Орифжоннинг сайтда қўйилган илк китобини ҳам сизларга тавсия қиламан. Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. Xan Fu taqdiri.

ижодкор

Интернет тармоғида янги сайт: «Ижодкор» (http://ijodkor.com) иш бошлади. Унинг саҳифалари  Ўзбекистондан ташқарида —  ён қўшниларимиз: Қозоғистон,Қирғизистон,Тожикистон ва дунёнинг бошқа давлатларида яшаб, ўзбек тилида ижод қилаётган  адибу шоирлар,адабиётшунослару таржимонлар фаолиятига бағишланган.
Сайт ташаббускорларига муваффақиятлар тилайман ва унинг саҳифасидан олинган таниқли ўзбек шоири Авлиёхон Эшоннинг «Хань Фу тақдири»  номли кичик бир мақоласини сизга тавсия қиламан. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil bilan yangi romani haqida suhbat

ҳамид исмоил

    Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир. Davomini o'qish