Shoir Orif Tolib saytida uning birinchi kitobi

ориф толиб

Узнет тармоғида янги сайт: ёш шоир,неча йиллик қадрдоним Ориф Толибнинг веб саҳифаси иш бошлабди.Жуда хурсанд бўлдим,чунки адабиётни тарғиб қиладиган,шоир ва ёзувчилар ижоди билан таништирадиган саҳифалар қанча кўпайса,Узнетнинг жамият ривожи учун аҳамияти шунча ортади.
Ориф Толибни анча йиллардан,талабалик йилларидан бери биламан. Орифжон машҳур адибимиз Набижон Боқийнинг тутинган укаси. Бу камгап ва камтарин йигитнинг ижодий ишларига Оллоҳдан ривож тилаб қоламан.
Орифжоннинг сайтда қўйилган илк китобини ҳам сизларга тавсия қиламан.

orif

Биринчи китобим ҳақида

Шеърларимни китоб қилиш фикри мактабда ўқиб юрганимдаёқ пайдо бўлган. Турли танловлар учун ёки қизиққанимдан тўпламлар тайёрлаб юрардим. Тезроқ китоб чиқариш ўй-хаёлимни забт этган эди. Кейинроқ эса бу фикрдан қайтдим. Чинакам шеърхон билан, китобхон билан юзлашиш масъулияти катта эканини тушундим. Ҳарҳолда, шоир ўқувчисини ўзидан юқорироқ бўлмаса ҳам, ҳеч йўқса ўзи билан тенг савияда деб ўйлаши керак. Мен бошқалардан устунман деган фикрга қаттиқ ишониб юрадиган ижодкор панд еб қолиши аниқ.

2011 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси ва “Ижод” фонди ҳомийлигида «Учрашув» номли биринчи китобим босмадан чиқди. Бу тўпламга ўша мактаб пайтлари ёзган шеърларимдан биргина тўртлик кирган, холос. Кўпчилиги сўнгги йилларда қоғозга тушган.

Бугун китобимни сизга тақдим этарканман, ички бир ҳаяжонни туяман. Сўзни ҳис қиладиган, туйғулари нозик ўқувчи билан юзма-юз турганимни сезаман…

Ориф Толиб
2012 йил 2 июл

 Китобни сақлаб олинг:

Кирилл ёзувида (pdf)- 644 кб.     Лотин ёзувида (pdf) – 122кб.
Босма нусха (pdf) — 5.61 мб.           Босма нусха (djvu) — 711 кб.

(Tashriflar: umumiy 269, bugungi 1)

Izoh qoldiring