Nodar Dumbadze. Yurakning bir parchasi & Asar asosida radiohikoya

Ashampoo_Snap_2016.12.03_16h06m33s_006_.png   Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar & Xurshid Davron. Ravshanni eslab & Orif Tolib. Sog’inch qo’shiqlari

Ashampoo_Snap_2017.12.15_18h32m36s_008_.png 1 ЯНВАРЬ — ШОИР РАВШАН ФАЙЗ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН  

Равшан Файз шеъриятида болаларча соддалик ва тозакўнгиллик, кучли ва чинакам соғинч суврати бор. Қишлоқ, оддий одамлар ва табиат манзараларида шоирона ўткир нигоҳ сезилиб туради. Шоир қадрдон хотираларини энтикиб-энтикиб эслайди, уларга эрка бир ифода топади ва ана шу кайфият сизга ҳам кўчиб ўтади… Davomini o'qish

Xudoyberdi To’xtaboev bilan ikki suhbat & Mashhur asarlari va ular asosidagi filmlar

02   «Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим» — деб ёзган эди олис  1971 йилда италиялик жаҳонга машҳур болалар ёзувчиси Жанни Родари. Davomini o'qish

O. Henri. Oktyabr va Iyun

Ashampoo_Snap_2017.08.17_16h17m53s_002_.png     Капитан деворга михлаб қўйган қиличига ғамгин назар билан тикилди. Деворга ўрнатилган жавонда эса турли об-ҳаво шароити ва хизмат қилинаверганидан униқиб, доғ-дуғ босган эски ҳарбий формаси илинганди. Гарчи орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, бу кийим урушнинг хавотирли лаҳзаларини ёдга солиб турарди. Davomini o'qish

Erkin A’zam: «Yozganimni bilaman,bilganimni yozaman» & Nabijon Boqiy. Erkin A’zam qanday yozadi…& Erkin A’zam bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.10.16_17h28m37s_006_.png     Ёзувчи ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма соҳанинг билимдони бўла олмайди. Бунинг иложи йўқ. Лекин ўзи ёзаётган нарсани мукаммал билиши керак. Мен, масалан, нима ҳақида ёзишни ўйлаб ўтирмайман. Чунки нимани ёзиш кераклигини биламан… Davomini o'qish

Konstantin Paustovskiy. Ijod haqida gurunglar

027    Ижод ҳақида ўйлаганимда кўпинча ўзимдан сўраб қоламан: қачон бошланганди ўзи бу? Умуман, ижод қандай бошланади? Нима инсонни умрининг сўнгига қадар қўлидан қўймаслик шарти билан қалам тутишга мажбур этади? Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Derazam ortida yomg’ir shovqini

09

  Ўтган йили (2013 йил) феврал-март ойларида ижодий таътилга чиқиб, “дунёдан узилиш” эълон қилгандим. Ўшанда анча-мунча китобни ўқиб, мўлжаллаб-мўлжалламай юрган нарсаларимнинг айримларини қоғозга тушириб олгандим.
Ижод жуда ғалати, тушуниксиз жараён. Баъзида ёзгинг келади-ю, ёзмай юраверсан. Гоҳида умуман ёзмасликка ҳам ўрганиб қоласан. Шундай пайтларда мутолаа ва айниқса таржима одамни жонлантиради, ижодга қайтаради. Ярим зоҳидона таътилимда гарчи ёзиб турган бўлсам ҳам, бир-иккита таржималар қилдим.
Davomini o'qish

Orif Tolib. Ming yillik hikmatlar.

77
Кайковуснинг “Қобуснома”си минг йил олдин ёзилган, шунча вақтдан буён авлодларга панд-ҳикмат улашиб келяпти. Бироқ унда бугунги кун билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳақида сўз юритилмаган. Ҳаётда биз дуч келадиган муаммолар китоб билан ҳал этилмайди. Китоб – қоғоздаги ҳикмат, у кишининг тафаккур даражасига қараб жонланади. Каримберди бувага ўхшаган нуроний отахонлар эса тирик ҳикматнинг ўзи. Улар бугунги ёки йигирма-ўттиз йилги хулосаларни айтмайдилар. Бундай панд-насиҳатларни улар оталаридан, боболаридан, улар эса ўз аждодларидан эшитган. Бобо айтган гаплар минг йиллардан бери наслдан наслга ўтиб келаётган ҳикматларнинг замонавий кўриниши. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq: “Kattaroq narsalar yozsam deyman”.

099

“Мен фалон ижодий мактабда тарбия олганман”, деб айтолмайман. Жуда кўп шеърият мактабларида таълим олдим. Символистлар, футуристлар, имажинистлар, модернистлар – ҳамма-ҳаммаси билан танишишга, бир-бирига қиёслашга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳам севиб ўқийдиган шоирларим турлича руҳдаги шоирлар. Уларни фақат битта жиҳат бирлаштириб туради, буям бўлса – истеъдод. Шу ёшга кириб англаб етган ҳақиқатим шуки, қайси услубда ёзилишидан қатъий назар, асарнинг қийматини “…изм”лар эмас, талант кучи белгилайди. Ижодкорнинг характери, эътиқоди пойдевор бўлади. Davomini o'qish

Orif Tolib. Ellik yillik duv-duv gap.

087
16 январ — Атоқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов (1931) таваллуд топган кун.

     Икки соатча ўтгач, Абдулла Қаҳҳор мени имлаб чақирдилар. Қўлёзмани олиб дарров кўз югуртира бошладим, шунда Ойпошшанинг Меҳрихон ая ҳақидаги гапини ўқиб қолдим: “Вой, унга телевизор тушиб қоптими, уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрибди-ку!” Бутун ҳовлини тўлдириб кулиб юбордим. Шунда домла: “Сиз кулманг, унақада томошабин кулмай қўяди, сиз ишга жиддий қаранг”, дедилар. Пул берсам, олмадилар, кетаётганимда бир амаллаб чўнтакларига билдирмай солиб қўйдим. “Бир кун келиб менинг бирорта ҳикоямни яхши филм қиласиз, ёдингизда бўлсин”, – деб хайрлашдилар домла… Davomini o'qish

Shoir Orif Tolib saytida uning birinchi kitobi

ориф толиб

Узнет тармоғида янги сайт: ёш шоир,неча йиллик қадрдоним Ориф Толибнинг веб саҳифаси иш бошлабди.Жуда хурсанд бўлдим,чунки адабиётни тарғиб қиладиган,шоир ва ёзувчилар ижоди билан таништирадиган саҳифалар қанча кўпайса,Узнетнинг жамият ривожи учун аҳамияти шунча ортади.
Ориф Толибни анча йиллардан,талабалик йилларидан бери биламан. Орифжон машҳур адибимиз Набижон Боқийнинг тутинган укаси. Бу камгап ва камтарин йигитнинг ижодий ишларига Оллоҳдан ривож тилаб қоламан.
Орифжоннинг сайтда қўйилган илк китобини ҳам сизларга тавсия қиламан. Davomini o'qish