
Таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романиниг илк боблари муаллифнинг Интернетдаги саҳифасида эълон қилина бошланди. Хозир Лондонда истиқомат қилаëтган ëзувчи Ҳамид Исмоиловнинг Озодлик мухбирига билдиришича, янги роман 1938 йили отиб ўлдирилган ўзбек ëзувчиси Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Davomini o'qish






Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим.


