Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига
Кўнгилга яқин одаминг ҳақида, айниқса, ўзинг меҳр кўрган, меҳр қўйган устозинг ҳақида ёзиш жуда ҳам оғир бўлар экан. Устоз ҳақида айтмоқчи бўлганларинг шунчалик кўпки, қайси бирини қоғозга тўкиб солишни билмайсан. Тўкиб солмоқчи бўлганинг шунчалик кўпки, бироқ “тўкила” олмайсан, кўнгилдаги, ўйлаганинг кутганингдай тилга чиқавермайди. Davomini o'qish


Мадина Норчаева шеърлари очиқликка йўғрилмаган, кишидан анчайин ҳозирликни, фикр чарxини талаб этибгина қолмай, табиат билан тиллашишга ўргатади…
Халқимизнинг шонли ва бой тарихида шундай жасур ва мард инсонлар ўтганки, улар ҳақида қайта-қайта ёзсанг ҳам яна камдек туюлаверади. Бундан 125 йил муқаддам ўзининг қисқа ва жанговар умри давомида халқ орасида афсонавий қаҳрамонга айланиб улгурган Намоз ботир ана шундай қайта-қайта тилга олинишга арзийдиган ҳақиқий ўзбек ўғлонидир.
“Қўрқма” янги даврнинг янги ва дардчил, янгича услубда ва ўзига хос янги оҳанг билан ёзилган янги романидир. Жавлон ўз фикри, нияти ифодаси учун шундай — ҳеч кимда ўйламаган бир бадиий усул-йўлни топибди. Янгилик топилдиқлар билан гўзал ва адабиётдаги оргиналлик тақлиддан қутилиш билан, янгича ранг билан бетакрор бўлади.
…ёзганларимни нечанчи мартадир ўқиб чиқаётганимда лабимга табассум югурди. Талаба чоғларим ўзимнинг ҳам худди шу саволни берганим ёдимга тушди. Фақат мен бу тахлит саволни ўзимдан сўраган ва шундай жавоб айтган эдим: “Гўзаллик мукаммалликдир. Фақат ҳақиқатгина мукаммал (чунки унда ўзига ўзи зид ўринлар бўлмайди). Демак, фақат ҳақиқатгина гўзалдир. Лоф эса ортиқ даражада бўрттирилганидан ёлғон бўлиб кўринадиган ҳақиқат, холос”…
Ота уйини тўрт ой аввал тарк этган, ёмғирли тонгда ярим белигача лойга ботган эшик қоқгувчини кўриб, дарвозани очган отбоқар арвоҳга дуч келгандек ортга тисарилди. “Киринг” дегани ҳадди сиғмади, келгувчи-да киришга ботинмади…
Ушбу очеркда ватанимиз ўтмиши,хусусан Хоразмшоҳ-ануштегенийлар давлати,сўнгги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди тўғрисида теран, холис ва ҳаққоний асарлар битган озарбайжон олими Зиё Бунёдов ҳаёти ҳақида сўз юритамиз. Шунингдек, ушбу саҳифада таниқли олимнинг «Ўрта Осиё миробларининг суди» номли тадқиқотини тақдим этамиз.
Худойберган Девонов-1878 (айрим манбаларида 1879) йили Хивада, Қадам Ясовулбоши исмли хон амалдорининг мирзаси бўлиб хизмат қилувчи Нурмуҳаммад девон ва Рўзика ая хонадонида таваллуд топганди. Худойберганнинг отаси, айрим манбаларда айтилишича, хон саройида мунший (котиб) ва табиб бўлиб хизмат қилган. Бошқа бир манбада Нурмуҳаммад отанинг Хўжайли туманида ҳоким бўлганлиги айтилади.
Биринчи соат дарсга кечиккан биз учовлон ботирлар юракларимизни ҳовучлаб эндигина мактаб биноси ёнида учрашиб турган эдик, синф раҳбаримиз Бўтаевнинг олаҳакканикига менгзар ўткир товуши капалагимизни учириб юборди.
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг дунёга машҳур бобокалонимиз Абу Али ибн Синога бағишланган янги достонини мамнуният билан тақдим этар эканмиз, устоз адибга сиҳат-саломатлик, янги асарлар тилаб қоламиз. 