Nizomiddin Mahmudov 75 yoshda. Qutlaymiz! & Maqsud Asadov. Zarif so’z ziyorati

45Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор, замонавий ўзбек тилшунослигининг йирик вакили Низомиддин Маҳмудов 75 ёшга тўлди. Чин юракдан қутлаймиз! Davomini o'qish

Yahyo Tog’a. Xotira daryosi yoxud Har kimning ham sochlariga oq tushsin

Ashampoo_Snap_2017.03.26_23h14m52s_003_.png  Бугун ўзига хос шоир Яҳё Тоғанинг туғилган куни. Чин юракдан қутлайман! Умри узоқ, ижодий йўли баракали бўлсин!

Шоир Яҳё Тоғанинг “Хотира дарёси ёхуд Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин” номли хотира-ҳикоясида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаётининг айрим лавҳалари ҳамда машҳур “Тилак” асарининг яратилиш тарихи хусусида сўз юритилади. Шунингдек, бу ҳикояга шоирнинг бир туркум шеърлари илова қилинади. Davomini o'qish

Muhammad Rajab. She’rlar & Muhammadjondan va Siddiq Mahmudovdan yodgor nurli qo’shiq

Муҳаммад Ражаб ҳаёт бўлганида шу ойда 64 ёшни қаршилаган бўлaрди. Шоир укам беғубор инсон ва самимий шоир эди. Радиода ишларди. Битта «дом»да турардик. Ҳамиша чеҳраси очиқ, оғзидан на касга, на хасга оғир ботадиган гап эшитмаганман. Истеъдодли шоир 1962 йили Нурота туманининг Қизилча қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 2000 йилнинг 18 июлида юз берган ҳалокат туфайли вафот этди. Илоҳим,Яратган раҳматига олган бўлсин. Бугун уни дуолар билан эслайлик. Davomini o'qish

Mukarrama Murodova. She’rlar

09118 январь — шоира Мукаррама Муродова (1947-2005) туғилган кун

Ўтган асрнинг 70 йилларида ўзбек шеъриятига ўзига хос овоз ва дард билан кириб келган Мукаррама Муродова номини бугунги авлод эслаб қолишини жуда-жуда истардим. Айниқса, бугун шоира қизларимиз давлат мукофоти илинжида Ватан ҳақида ҳавойи ва дардсиз шеърлари билан шеъриятимиз минтақасини тўлдириб юборган бир пайтда Мукаррама опанинг содда ва дардкаш шеърлари юракларимизни тозалашига, юмшатишига ишонгим келади. Davomini o'qish

Sur’at Oripov. She’rlar & Shoirga bag’ishlangan radiodastur

Ashampoo_Snap_2016.10.08_19h03m18s_006_.pngСаҳифа шоирнинг 90 йиллигига бағишланади

   Суръат Ориповнинг илк шеърий тўплами (Рауф Парфининг биринчи тўплами билан бир муқова остида ) «Субҳидам» номи билан чоп этилган. Вафотидан кейин «Товушлар ва ранглар» китоби нашр этилди. Шоир 50 ёшида вафот этди. Бугун ҳаёт бўлганида 80 ёшни қарши оларди. Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod. Men ham g’animatman & Ikki qo’shiq

014

   Қадам Сайид Мурод билан тенгдош, адабиётга бирин-кетин кириб келган эдик. Аммо, мендан кўра Усмон Азим ва Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин эди. Чунки улар ёшликда радиода бирга ишлашган, бир-бирларининг сирларини билишарди. Қадам билан  Юнусободдаги ёзувчилар уйида қўшни эдик. Муҳаммад Раҳмон меҳмон бўлиб келганини ҳали Қадам мени чақирмасдан билардим: меҳмоннинг фақатгина унгагина хос бўлган қаҳ-қаҳи пастдан аллақачон мен турган юқори қаватга етиб келган бўларди. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. She’rlar & «Abadiy nido» kitobidan she’rlar

   Бугунги шеърлардан зериксам, дилим  тоза  сатрларни қўмсай бошласа,  Муҳаммад Раҳмон китобини олиб, ўқий бошлайман. Ўша лаҳзаларда бирга ишлаган ёшлик дамларимизгина эмас, шеър билан нафас олган кунлар, шеър  деб  уйқусиз ўтган тунлар хотираси  кўз ўнгимда жонланади. Муҳаммад Раҳмон авлоддошларим даврасидаги энг забардаст шоирлардан бири эди (Хуршид Даврон хотираларидан). Davomini o'qish

Anvar Obidjon: «Vahimali savollar»ga vazmin javoblar & Yangiboy Qo’chqorov. Duo

048 январь — Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек болалар адабиётининг ёрқин сиймоси Анвар Обиджон (1947-2020) таваллуд куни

  Бугунги саҳифамизда ўзбек адабиётига, миллатимиз болаларига катта адабий мерос қолдирган Ўзбекистон халқ шоири, атоқли адиб Анвар Обиджо билан 70 йиллик юбилейи кунларида уюштирилган (««Тафаккур» журналининг 2017 йил 2-сонида эълон қилинган) суҳбат билан таништирамиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Xurshid Do’stmuhammadni o’qib.

al-aarof    Ардоқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад 8 январ куни 75 ёшини нишонлайди. Адашимни туғилган куни билан чин юракдан қутлайман! Адаш, ҳаёт йўлингиз, асарларингиздек умрзоқ бўлсин! Фарзанду набиралар камолини кўриб юринг!.
Сизга эса 18 йил аввал адашим ҳақида ёзган битигимни тақдим этаман…
Davomini o'qish