Abdunabi Boyqo’ziyev. Qanday gapirsam, shunday yozdim yoxud tanqidning yuzi yorug’, so’zi halol bo’lsa…

007  Қалам тутиб, қоғозга тўкилишни мақсад қилдингми, албатта, қоғозга тўкиб олгулик дил оғриқларинг, ҳайрату ҳаяжонларинг бўлсин. Инсоний дард, изтиробу қувончларга йўғрилмаган ёзув бир дуйсанба гап бўлади. Бошқа нарса эмас!.. Davomini o'qish

Abulg’oziy Bahodirxon. Shajarai turk & Shajarai tarokima & Umid Bekmuhammad. Gorkiyni hayratlantirgan Abulg’ozixon

007  Таниқли рус адиби Максим Горький доимий равишда Шарққа, хусусан, фольклорига доир китобларни тўплаб, ўқиб-ўрганган.Унинг шахсий кутубхонасидан ноёб асарлар қаторида ўзбек эртак, афсона, маталлар тўплами,Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарлари, «Записки Восточного отделения императорского археологического общестово» тўпламининг 1895 йилда нашр этилган 9-томи ҳам жой олган эди.Эътиборлиси шундаки, кейинги тўпламда Горькийнинг замондоши Муқимий (1850—1903) қаламига мансуб «Викторбой» деган ҳажвий шеърнинг русча насрий таржимаси ҳам келтирилган. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

00212 ноябрь — Озод Мўъмин Хўжа туғилган кун

    Севги – оташдир. У ҳар қандай ёш инсоннинг юрагини ёндиради. Севги – мажнунликдир. У ҳар қандай кимсани эс-хушидан айиради. Севги – буюк кучдир. У ҳар қандай йигитни қаҳрамонликка ундайди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Osiyo uzra, sahro va tog’lar oralab

03

Стокгольмлик меъморнинг ўғли Свен Гедин (1865-1952) болалигидан географияга ихлос қўйиб вояга етди.Бу қизиқиш сабаб Стокгольм университетида ўқиб юрганидаёқ Эронга саёҳат қилиб, туркий, форсий тилларни ўрганди. 1890-1891 ва 1893-1899 ҳамда 1902 йилларда шарқ давлатлари бўйлаб сафарга чиқди.Марв, Ашхобод, самарқанд,Бухоро,Тошкент, иссиқкўл, Қўқон,Марғилон,Туркистон, Қошғар ва Ҳиндистонда бўлди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Bir badiha, uch suhbat

77    Китоб сиздан нон-ош сўрамайди. Уни ҳар қайдан топса бўлади. Беминнат суҳбатдош, беминнат маслаҳатгўй. Ёқмаса, ёпиб қўйишингиз мумкин, бир четга ташлаб қўйишингиз мумкин. Аммо мутолаа завқини татиб кўрган инсон кейин бир умр китобдан ажралолмайди, бир умр хумори бўлиб қолади. Турмуш ташвишлари ёки бошқа сабаб билан ҳадеганда қўлига китоб ололмас, бироқ ундан буткул кўнгил узмайди, имкон топилди дегунча яна мутолаага қайтаверади… Davomini o'qish

Lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosi haqida ishchi guruhning soʻnggi xulosasi

002    Айни кунларда жамоатчилик, айниқса, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш, айрим ҳарфларга ўзгартириш киритиш борасидаги фикрлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Davomini o'qish

Muhammad Rajab. Alpomishning qaytishi & Ulug’bek Jumayev. Endi qaytib uchraymiz, kutmagil, jonim..

07   Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим… Davomini o'qish

Xudoyberdi Komilov. “Vergul”ning sarguzashtlari

034    Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. Davomini o'qish

Sarvar Azimov. Ikki dil — ikki olam & Umid Bekmuhammad. Sarvar Azimovni qachon xotirlaymiz?

090Ёзувчи ва жамоат арбоби Сарвар Азимов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади.

   Тарихимизга назар солсак ўтмишнинг турли даврларида, шунингдек яқин тарихимизда ҳам ўз истеъдоди, ташкилотчилиги билан халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонган кишилар кўп бўлганига амин бўламиз. Афсуски биз уларнинг тириклигида қадрига етмаганимиз камдек, вафотидан сўнг ҳам уларни эслаб хотирлашни ёдимиздан чиқариб қўймоқдамиз.20 асрдаги ана шундай шахслардан бири таниқли дипломат, давлат ва жамоат арбоби, адиб ва драматург, адабиётшунос Сарвар Азимов эди… Davomini o'qish

Murod Muhammad Doʻst: “Yuksak darajada fikrlaydigan shaxslar bor ekan, hammayoq “lolazor” boʻlib ketmaydi”

033   Мурод Муҳаммад Дўст «прозада оҳангга кўп эътибор берадиган» ёзувчи. Суҳбатда унинг Сўз ва асарлари хусусидаги мулоҳазалари билан бирга дунё ва мамлакатнинг бугунги тўхтами билан боғлиқ қарашлари акс этган. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Rangin lahzalar & Ozod Sharafiddinov. Shavkat Rahmonning «Rangin lahzalar» to’plami haqida

005«Рангин лаҳзалар» тўпламининг муаллифи Шавкат Раҳмон ҳам ўзига хос ўткир шоирона нигоҳ эгаси. У дунёни нозик ва оригинал поэтик образлар орқали идрок этади. Унинг лирик қаҳрамони ҳам фикрловчи шахс. У замон ҳақида, истиқбол ҳақида, инсон табиатининг зиддиятлари ҳақида ўйлайди. Лирик қаҳрамон характери орқали биз шоирнинг дунёга муносабати билан танишамиз, унинг беором ўйлари ва изтиробли дардларига шерик бўламиз. Шоир инсонни севади, лекин уни идеаллаштирмайди. Davomini o'qish