19 апрель — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун
Шуҳрат домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим. Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Булбул нега сайрайди? Бизга, булбул одамлар учун сайрайди, деб ўргатишган. Йўқ, булбул ўзи учун сайрайди. Сайрамаса, ўлади. Менимча, адабиёт ҳам шундай.

12 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни
Таниқли адиб ва таржимон Жўра Фозилнинг сўнгги йилларда «Тафаккур» журналида босилган икки суҳбатини тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки суҳбат диққат билан ўқилишига ишонамиз
Маъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади.
Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Таниқли шоира Муҳтарама Улуғованинг икки аср оралиғидаги ўзбек шеърияти тарихида ўзига хос ўрни бор. Бугунги саҳифамизда шоиранинг турли йилларда ёзилган шеърларини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз.