24 МАРТ — ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish


Асосий бойлиги шахсий кутубхонаси бўлган бундай хулқи гўзал, ақли тиниқ, тийрак назар одам билан қайси соҳада гаплашманг, у ўзи билганларини сизга дарров ёқимли тарзда айтиб, беғараз маслаҳатини беради, тажриба чашмасидан илинади. Ўзи танг бўлса ҳамки, ночорга боқиб, унинг дардларига дармон бўла олувчи—элга достон қилишга арзигулик бундай сиймо олдидан кетгиси келмайди кишининг. 
Нозима фақат шоира эмас, Яратган эгам унга мусиқа сирларидан хабардорлик, бастакорлик иқтидорини ҳам берган. Бугунги саҳифамизда шоира қизимнинг шеърлари билан баробар бир неча кичик мусиқий жанрларда яратган асарлари билан ҳам танишасиз.
Мен Жуманазарни таниганимда жуда одамови эканлигини сезганман ва у ижод қилиши, ҳикоялар ёзишини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бир кун у қўлимга бир даста қоғоз тутиб, “ўқиб кўринг” деди.
Шеърдаги ҳал қилувчи нарса Сўз эмас, аксинча, Сўзнинг орқасида турган бошқа бир нарса. Мен уни ҳолат деб ҳам, руҳ деб ҳам атаганман. Лекин у булар ҳам бўлмаслиги мумкин. У қандайдир куч, қудрат. Қандай сўзни ишлатиш, танлаш умуман аҳамиятсиз. Фақат сўз ортида Шоирдан, шоирни қуршаган атрофдан олинган, ажралган энергия манбайи юзага келса бўлди…
Бобом, Бойқўзи бува Қирғизбой ўғли очкўзлиги ва аҳолига зулми учун узоқ йилга қамалиб кетган бир раиснинг қутулиб чиққанини эшитиб шундай деган эди..
«Девону луғотит-турк» («Туркий сўзлар девони») — Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тиллар ҳақидаги қомусий асари (1071—72). Бу асарда 11-а. нинг 2-ярмида Марказий Осиёда ва Ғарбий Хитой ҳудудида истиқомат қилган туркий уруғ ва қабилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи, тили, тарихи, бу ҳудуднинг географияси, метрологияси ва астрономиясига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган.
Бугун, 9 март куни, таниқли шоир, кўп йиллик сафдошим, акам ва дўстим, курсдошим Азим Суюн оламдан ўтди. Азиз биродаримни Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. 