Sharl Lui Monteskyo. Hikmatlar / Шарль Луи Монтескье. Персидские письма

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h35m23s_001_.png   Одамзод ҳар доим ва ҳамма жойда жуда кўп унсурлар, хусусан, иқлим,дин,қонунлар,бошқарув (ҳокимият) принциплари, ўтмиш воқеалари, ахлоқ, урф-одатлар таъсирида яшайди ва айни мана шу таъсирлар оқибатида миллий руҳ шаклланади.  Айни шу сабабдан миллий руҳни ўзгартирувчи ҳар қандай нарсадан сақланиш лозим, қонунлар энг аввало миллий руҳга асосланиши керак, зеро, фақат шундагина миллат ўз табиатига мос қонунларни сўзсиз қабул қилади. Davomini o'qish

O‘zi bilan o‘zi gaplashayotgan odam obrazi yoxud Ahmad A’zam ijodiga chizgilar & Ahmad A’zam. Ikki kitob

044 70-йиллар адабий авлоди ичида, шубҳасиз, ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аҳмад Аъзамнинг “Масъул сўз”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор…”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” , “Ўзи уйланмаган совчи” (роман), “Тил номуси” каби ўнлаб бадиий, илмий ва публицистик китоблари чоп этилган. Табиийки, бу асарларнинг ҳар бири ҳозирги ўзбек адабиётининг нодир асарлари хазинасидан ўрин олган. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Haykal

09…ўн-ўн беш йилдан бери дайди ит ҳам кўчасидан ўтмаган, ўзининг юлдузли палласини кутавериб, ҳолдан тойган, зада ва озурда кўнглининг қирларида умидсизлик тутуни бурқсиб ётган, на санъатдан, на давралардан, на замондан топмаган ҳаётининг мазмунини излагандек кейинги йилларда кунларини тоғ-тошларда ўтказиб юрадиган ҳайкалтарош Н.нинг омади бирдан келиб қолди. Davomini o'qish

Hamid Olimjon. She’rlar & Hamid Olimjon. Tanlangan asarlar (1951) & Hamid Olimjon she’rlariga bastalangan uch o’lmas qo’shiq

0412 декабрь — Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллиги

   Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас мерос қолдирган. У ўзбек шеъриятида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратган шоир. Davomini o'qish

Javlon Jovliev: “Ro’zg’oridan ortib yozolmay qolgan iste’dodlar…” & Mirzohid Muzaffar. Kechinma qoldiqlari

04 Наср оламида ёш ёзувчилар саноқли бўлсада, ҳарҳолда бор. Улар орасида Жавлон Жовлиев ўз услубига, фикрига эга ижодкор. Қатор ҳикоялари адабий журналларда нашр этиб келинмоқда… Davomini o'qish

Yorqin shoir Abduvali Qutbiddin vafot etdi

0122Бугун — 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин 59 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Қадрдон укам, Аллоҳ яхши амалларингизни ўзингизга ҳамроҳ айласин. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ikki maqola: Dunyoni kim qutqaradi?! & Umumbashariy dard

045     Чингиз Айтматов ижодининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, адиб ўзининг ҳар битта асарида миф, афсона ва ривоятлардан детал сифатида унумли фойдалана олади. Адибнинг қайси бир асари ҳақида гапирмайлик, ундаги бирор бир афсона ё ривоятни эсламасликнинг иложи йўқ. Davomini o'qish

Pablo Neruda. She’rlar. Rauf Parfi tarjimasi

098 Испанча шеъриятнинг буюк намояндаси Пабло Неруда шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган, шеърият мухлисларига унинг номи яхши таниш. Шуниси диққатга сазоворки, Пабло Неруда бундан анча йиллар аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган, дунёга машҳур қадимий шаҳарларимизни зиёрат қилган. Айниқса, шоирга кўҳна Бухоро шаҳри жуда ёқиб қолган. У бу шаҳардан усталаримиз, ҳунармандларимиз қўлларидан чиққан миллий буюмлар, сопол идишлар, сўзаналар, турли осори-атиқалардан олиб кетган, Чилидаги уйининг бир хонасини Бухороча безаган ва уни “Бухоро уйи” деб атаган.
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’z siri & Eshqobil Shukur «Ikki eshik orasi» teleloyihasida

054Она тилимиздаги ҳар бир сўз ўз тарихига эга. Сўзнинг тарихи ва моҳиятини ҳис қилиш тилнинг руҳини ҳис қилиш демакдир. Сўз –хазина. Хазина бўлганда ҳам миллат хазинасидир. Тилни авайлаб асраш ундаги ҳар бир сўзни асрашдан бошланади. Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Zax bosgan bolalik

09aВилоятимиз аҳолисини маърифатли қилиш йўлида… Йўқ, келинг, ҳеч бўлмаса шу сафар ўзимизни бир оз бўш қўяйлик. Гапни Тошкент вилоятининг мўъжазгина туманидаги мўъжазгина қишлоғида жойлашган мўъжаз кутубхонадан бошлаймиз. Davomini o'qish