
Стокгольмлик меъморнинг ўғли Свен Гедин (1865-1952) болалигидан географияга ихлос қўйиб вояга етди.Бу қизиқиш сабаб Стокгольм университетида ўқиб юрганидаёқ Эронга саёҳат қилиб, туркий, форсий тилларни ўрганди. 1890-1891 ва 1893-1899 ҳамда 1902 йилларда шарқ давлатлари бўйлаб сафарга чиқди.Марв, Ашхобод, самарқанд,Бухоро,Тошкент, иссиқкўл, Қўқон,Марғилон,Туркистон, Қошғар ва Ҳиндистонда бўлди. Davomini o'qish




Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади.
Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим…
Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. 


1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди.