Gulchehra Murodaliyeva. She’rlar & Zebo Mirzo. Ko’ngildagi oyning sharpasi

031Гулчеҳра бировдан сўз ўғирламайди. У ишлатган сўзларнинг шундай иссиқ қиёфаси борки, у қаерда бўлмасин Гулчеҳрани эслатиб туради. “Товонимни куйдириб ўсган”, “Кўзимда соғинчнинг қўллари”, “Ёзнинг дамгир кечаларида Мен кезгандай муножот бўлиб”… тавсифлаб келса бу ҳолатнинг ўзини бутун бир шеър қилиш мумкин… Davomini o'qish

Humoyun Mirzo. G’azallar va ruboiylar& Suyima G’aniyeva. Otameros baytlar

08  Жавоҳарлаъл Неру Ҳумоюн ҳақида “Маданиятли ва ўқимишли киши”, деб ёзган эди. У риёзиёт ва нужум илмига ғоят қизиқар, мусиқий илмни жуда қадрларди. Ҳумоюн ҳафтада икки марта шеърият ва мусиқага оид анжуманлар ўтказиб турар, унинг шеъриятдаги иқтидорини ота мерос, дейиш мумкин. Туркий ва форсийда “Ҳумоюн” тахаллусида гўзал шеърлар ёзган. Девонлари китобат қилинган дейилади. Davomini o'qish

Hazrat Mir Alisher Navoiyga bag’ishlov. Mushoira

Ashampoo_Snap_2018.02.06_00h10m16s_004_.pngИнсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. She’riyat taxtining ikki sultoni

 098        «Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва икки улуғ зотга бағишланган мақола ва шеърларни тақдим этишни давом этади. Davomini o'qish

Jontemir Jondor. Printsip va hezalak

09Танани тик ушлаб турадиган умуртқами? Ўша синса қийшайиб қоласан. Ижодкорни, одамни принцип тутиб туради. Ўзбекча аниқ маънодошини тополмадим. Балки эътиқод мосдир. Лекин эътиқод деганда кўпчилик диний томонини тушунади холос. Davomini o'qish

Nizomiddin Mir Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur bobomizning Afg‘onistondagi o‘zbek nabiralari she’r o‘qiydilar.

583Шу ҳафта ичида туғилган кунлари нишонланадиган Турк дунёсининг икки буюк сиймоси: Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг Афғонистондаги ўзбек набиралари шеър ўқийдилар. Davomini o'qish

Shayboniyxon. Devon & G’azallar & Xurshid Davron. Muhammad Shayboniyxon haqida muxtasar qaydlar

Ashampoo_Snap_2016.10.10_18h51m24s_015_.png   Муҳаммад Шайбонийхон узоқ йиллардан буён ўзбек тарихи учун, аниқроғи, сиёсатчига айланган тарихчилару тарихшуносга айланган сиёсатдонлар учун ўтмишимизнинг ўгай фарзанди бўлиб қолмоқда. Совет давридаям, бугунги кундаям нашр этилаётган мумтоз шеърият мажмуаларини қанча варақламанг, унинг адабий мероси тўлиқ акс этмаётганига гувоҳ бўласиз. Илмни шарманда қилиш шу даражага бордики, мустақилликнинг илк йилларида нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бирида Муҳаммад Шайбонийхон даври умуман киритилмаган, қарайб бир асрлик тарихдан кўз юмилган эди. Бу илмга мутлақо зид ҳолат, олимликка хиёнат эди… Davomini o'qish

Uilyam Saroyan. Hoy, kim bor? Rauf Parfi tarjimasi. Matn & Radiospektakl

045   Чекка бир қасабанинг кичик турмаси. Камерадаги йигит қошиқ билан полни оҳиста тақиллатади. Бир муддат гўё телеграфда ненидир узатаётгандек овоз беради, ўрнидан туриб, камера бўйлаб юра бошлайди. Камера ўртасида дафъатан тўхтаб, жим қотади… Davomini o'qish

Abdunabi Hamro. Uch hikoya. & Abdunabi Hamro «Tashrif» teledasturida

099 Отаси… бир қизиқ одам эди-да! Мактабни зўрға битирган, бир умр тракторчилик қилган одам, қарангки, ўн фарзандининг барчасига “С” ҳарфи билан бошланувчи исмларни қўйганди: Султон, Сойиб, Салима, Самиғ… Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h07m15s_003_.png   Жун (Дзюн) Таками бир эссесида шундай ёзади: «Шундай бўлдики, эллик ёшдан ошганимда касалхонага тушиб қолдим. Ана ўшанда бир вақтлар тарк этган шеърларим мендан хабар олиш учун касалхонага келишди. Тўшакда ётганимча  шеъриятга қўл узатдим. Худди йигирма йил аввалгидек оддий дафтарчага ёза бошладим». Davomini o'qish

Yunus Emro. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_15h50m32s_003_.png  Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Davomini o'qish