Яна бир воқеа эсимда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Солиҳов янги уйга кўчаётган кунлари ҳашарга боргандик. Китобларнинг ўзи бир машинага юк бўлди. Уларни тушираётганимизда балконда турган қўшнилардан бири “Кўчиб келаётган ким экан? Китобдан бошқа нарсаси йўқ -ку?” дея луқма ташлади. Davomini o'qish
Nika Turbina. She’rlar & Kundalikdan yozuvlar. Umid Ali va Rafiq Saydullo tarjimalari
Ника Турбинанинг номи мен мансуб авлод шоирларига яхши таниш. 4 ёшидан шеър ёза бошлаган, 7 ёшида таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг назари тушиб, шеърлари марказий матбуотда эълон қилинган, 9 ёшида «Қоралама» номли илк шеърий тўплами Евгений Евтушенко сўзбошиси билан нашр этилган, юксак парвоз билан бошланган, кейинчалик эса мураккаб руҳий изтироблар гирдобида қолиб ўз ҳаётига қасд қилган шоиранинг 27 йиллик ҳаёти ва ижоди ўз даврида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Davomini o'qish
Alisher Razzoqov. “Navoiyg’a navosizlig’ – navo bas…” & Navoiy she’riyatida «Sir» istilohining irfoniy ma’nolari
Кўҳна Шарқ заминида яшаб ўтган қайси бир сўз санъаткорининг ижодини кузатмайлик, унинг асарида бир неча маъно қатламлари мавжудлигига гувоҳ бўламиз. Шу сабаб ҳам қадим Шарқ фалсафий қарашлари, диний-тасаввуфий ғоялар, бадиий ижод анъаналиридан бехабар ҳолда на Ҳофиз, на Аттор, на Румий, на Жомий ва албатта, на Навоийдек забардаст мутафаккирларнинг рамз ва мажозларга ўралган тафаккур дурдоналаридан баҳраманд бўлишнинг имкони йўқ. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. She’rlar
…Мен “ Гулноз адабиётга муҳаббат замзамалари билан кириб келган эди” дедим. Бугун унинг бу борадаги ижоди янаям тиниқлик, равонлик, жарангдорлик касб этаётгандай. Кўнгил торлари янада ингичка тортиб, таранглашгандай ( Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобига Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ёзган сўзбошидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Quyosh-ku falakda kezib yuribdi
Хулоса шулки, азизим, дунё ўтар экан! Тузумлар ўтар экан! Шайхзода домла айтганларидек, эл-улус қолар экан. Анави содда қиз-жувон айтганидек — табиат, тун, тоғлар, ўрмонлар, борлиқ қолар экан! Биз ҳар қанча мавҳум-мунгли хаёлларга чўмиб, руҳий тушкунликларга тушмайлик, яшашга маҳкум эканмиз ва борлиқни севиб яшашимиз лозим экан! Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Mirzacho’lning akademik shoiri
Тўра Сулаймон ижодининг баҳоси аниқ, у катта шоир эди. Халқ оғзаки ижоди билан замонавий шеъриятни фавқулодда истеъдод билан омухта қила олган ва бу йўлда ҳар қандай ижодкор ҳавас қилса арзигулик асарлар ярата олган шоир эди. Davomini o'qish
O’zbek she’rida Qrim dardi.
18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.
Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда) тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar
17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун. Адабиётимиз осмонининг ёрқин юлдузи, беназир истеъдод соҳибаси Ҳалима опага умри узунлик, ижодларига барака тилаймиз ва улардан «Буюк қушлар»га ўхшаган ҳажман ва мазмунан залворли китоблар кутиб қоламиз. (Шоира Гулноз Мўминова табригидан. Биз бу табрикка чин юракдан қўшиламиз). Davomini o'qish
Olim Otaxon. To’rtinchi qavatdagi sarg’ish deraza
Ҳаётда ҳеч нарса ўзидан-ўзи содир бўлмайди: беамр тикан ҳам кирмайди, деганлари бежиз эмас — рўй берган ҳар қандай ҳодисанинг сабаби мавжуд — бироқ кеч кузнинг замҳарир кунларидан бирида тасодифан учраб, хаёлингни алғов-далғов қилиб юборган нарсанинг сабабини сен ҳеч қачон топа олмайсан: қолаверса, бунга ҳатто қизиқиб ҳам кўрмайсан… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Sen fikrni shaxs bilgil…
2016 йил- Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Миллатнинг оғирини енгил, мушкулини осон айлашга куч бағишлаш адабиётнинг виждон иши. Чунки ҳеч бир адабиёт ҳеч бир шароитда миллат тақдирига тепадан қаролмайди. Ҳар бир адабиётнинг ўз халқи, ўзининг жонажон ватани бор. Шу боисдан ҳам улкан истеъдодлар «Санъат-санъат учун. Адабиётда адабиётдан бошқа бир ғоя ахтариш санъатни хароб этишдир» деган назарияларни қабул қилишмаган. Ва бундай назариялардан адабиёт номи ила миллатнинг номуси, ҳаёти, мавжудлигига қарши бетайин асарлар дунёга келади, аллақандай «бахтномалар» яратилади деб билишган. Davomini o'qish
Usta va Margarita yoxud tilsimlangan mohiyat.
Таниқли рус адиби таваллуд топган куннинг 125 йиллигига
Барча халқларнинг қадимги битикларида, барча динларда бир хил сифат билан тарифланадиган ёвузлик ортида тургувчи барҳаёт куч, инсониятнинг ошкора душмани иллатлар ҳомийси. Унинг ҳукмронлигига изн берилган жойда инсониятнинг ҳалокати муқаррар. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Oila
15 май — Бутунжаҳон оила куни
Фитратнинг “Оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир. Лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. Фитрат учун юксак ахлоқийлик эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ. Туркистон ва туркистонликни озод кўриш, яъни миллий мустақиллик мафкураси китобнинг руҳига сингдириб юборилган. Уни ўқиган киши нафақат ахлоқий фазилатлар нималардан иборат ва уларга қандай эришиш кераклигини, балки миллий озодлик, шахсий эркинлик нима-ю, уни қандай қилиб қўлга киритиш мумкинлигини англаб олади. Davomini o'qish
