Nabi Jaloliddin. Urush

055     Ошхона шийпонига елка суяклари туртиб чиққан, бўйдор, қоратўри йигит кириб келди. У ярим коса лағмон ва битта нон олиб, нигоҳи билан бўш жой қидирди. Энг чеккадаги жойлардан бири бўш эканлигини кўриб, ўзича хурсанд ҳам бўлди — ҳар тугул тўполондан четроқ… Davomini o'qish

Abduqodir Hayitmetov. «Xamsa» haqida ikki maqola & Abduqodir Hayitmetov — navoiyshunos olim

07427 май — Адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллудининг 90 йиллиги.

    Ўзбек мумтоз адабиётининг тадқиқ этилиши минг йиллик тарихга эга бўлса-да, ХХ асрнинг бошларига келиб, уни илмий ўрганишга, қўлёзма ва босма матнлар асосида ўзбек адабиёти тарихини яратишга жиддий киришилди. Абдурауф Фитрат, О.Шарафиддинов, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймонов, Ойбек, Н.Маллаев, Шайхзода ва Иззат Султонлар бу борада қатор тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Булардан кейинги адабиётимиз тарихини ўрганишда, хусусан, навоийшунослик ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ичида Абдуқодир Ҳайитметовнинг ўрни ўзига хосдир. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yetim uy

003     Янги участкани қабул қилиб олган кунимнинг эртаси эди. Ишни нимадан бошлашни билмай, аслида биламан, ахир шу соҳада суягим қотган, аммо нима учундир кўнглимни аллақандай ғашлик, дилгирлик, кимдандир, нимадандир норозилик туйғуси қамраб олганидан, қўлим ишга бормай, битта-ярим бехосдан эшикдан бош суққудай бўлса, ўзимни банд одамдай кўрсатиш учун атрофимга керак-нокерак ҳужжатларни сочиб қўйиб, столга тирсакларимни тираганча ўйга чўмиб ўтирганимда телефон жиринглади. Davomini o'qish

Najib Fozil Kisakurak. She’rlar

066Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак таваллуд топган кун  

  Ўз даври ва кейинги насл шоирларига жиддий таъсир кўрсатган атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Davomini o'qish

Bir hikoyaning ikki tarjimasi: A. P. Chexov. Chinovnikning o’limi

001      Атоқли рус адиби Антон Чеховнинг «Чиновникнинг ўлими» ҳикояси жаҳон ҳикоячилигида алоҳида ўрин тутади. Бугун мазкур ҳикоянинг ўзбекчадаги икки таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш ҳам маълум маънода ўқувчига қизиқ бўлади деб ўйладик. Ёш ёзувчи ва таржимонларга эса сабоқ бўлиши айни ҳақиқатдир. Davomini o'qish

Sobir Rustamxonli. She’rlar

013    Атоқли шоир Собир Рустамхонлини 70 ёши билан қутлаймиз!

      Собир Рустамхонли шеърлари билан ўтган асрнинг 70-йилларида, шоирнинг ўзи билан 2013 йилнинг ёзида танишдим. Ҳар йили 5 июнь — машҳур шоир Микойил Мушфиқ туғилган кунда Озарбайжонда ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф қилган дўстларим мендан кимлар  билан учрашмоқни исташимни сўрашганда  Собир Рустамхонли номини ҳам тилга олгандим. Бугун Бокуда атоқли шоирнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўўлиб ўтади. Мен ўзбек шоирлари, шоир шеърияти ихлосмандлари номидан Собир Рустамхонлини чин дилдан қутлайман ва саломатлик, янги асарлар тилайман. Davomini o'qish

O’zbek ruhi o’lmasdir. O’zbekiston xalq shoiri Rauf Parfi bilan suhbat

09    Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. «Erur ko’ngulda safo ishq toza dog’i bila». Alisher Navoiy g’azaliga sharh

sharhlar     «Хазоин-ул маоний»нинг биринчи девони — «Ғароиб-ус сигар»га киритилган ва Алишер Навоийда кам учрайдигаи тахаллуссиз ғазаллардан бири («Ғаройиб-ус сиғар»да жами ўнта тахаллуссиз газал бор) шу сатр билан бошланади. Ушбу ғазал «Бадоеъ-ул бидея» девонида ҳам мавжуд. Демак, у шоирнинг ёшлик йилларида ёзилган. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Navoiyning pokistonlik gurji muxlisi

09    Фатҳалишоҳ тахтга ўтиргач, тўрт нафар гуржи ўсмири — Фаридун, Қурбонали, Рустам ва Муҳаммад Боқир ҳам Синд ўлкасига келишади. Бу пайтда мусулмон саналган ва ёзув-чизувга истеъдодли бу ўсмирларнинг исми олдига ўша давр расмига биноан “мирзо” ва охирига туркийча “бек” сўзлари қўшилган эди. Davomini o'qish

Visente Blasko Ibanyes. Ma’yus bahor

003    Қўшнилар қизга Борда дея лақаб қў­йишганди, чунки Тофоль амакининг марҳума хотини туғмаслиги маълум бўлгач, уни етимхонадан асраб олишганди. Борда шу боғчада катта бўлди. У ўн етти ёшларда бўлса-да, кўринишидан ўн бир яшар қизалоқдан фарқ қилмас, озғин елкалари эгик, кўкраклари ботиқ, қизларга хос зарофат кўринмасди. Davomini o'qish

Umid Ali. She’rlar

004    «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида Умид Алининг адабиётимиз намоёндалари билан қилган суҳбатлари, жаҳон адабиётидан қилган таржималарини мунтазам эълон қилиб бораётганимиздан хабардорсиз. Бугун сизга Умиднинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Ёш дўстимнинг кенг кўламли фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламан. Davomini o'qish

O. Henri. Yozilmagan hikoya

089    Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган ушбу воқеа «Тонгги маёқ» газетасида ишлаб юрган пайтларим содир бўлган. Мен Нью Йорк кўчалари бўйлаб кезар, йўлимда учраган не ходиса борки, ҳикоя қилиб ёзаверардим. Тирикчилигим ҳам шунинг орқасидан, газетада доимий штатда бўлмаганим учун маблағ масаласи ҳаминқадар эди. Davomini o'qish