Oydinniso. Yuragimda bir buyuk sog’inch

004    Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Qulay & Isajon Sulton, Abdulla Ulug’ov, Abdulla Chinmirzayev hikoya haqida

005     У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у мендан хафа эмасдай, ҳа, ёздингми, михладингми ишқилиб, таги тешикмасми, дегандай бўлаверади ва шунинг учун ҳам уни сизга таништиришни истадим. Davomini o'qish

Uztoz Erkin Vohidov olamdan o’tdi

045     Атоқли ва ардоқли  шоир  Эркин Воҳидов узоқ хасталикдан сўнг   2016 йил 30 май куни кечга яқин вафот этди. Устознинг оила аъзолари, яқинларига ва мухлисларига ҳамдардлик билдирамиз. Яратган  раҳматига олсин, азиз устоз.Инна лиллаҳи ва илайҳи рожиъун. Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. Yomg’irga qo’shilib yog’ayapman men

090     Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи Жумагул Сувонованинг «Китоб дунёси» газетасида эълон қилинган янги шеърларидаям шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Vaqt falsafasi

045Таниқли адиб Неъмат Арслонни яқинлашаётган  75 ёши билан  чин дилдан қутлаймиз!

   Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar & Naim Karimov. She’riyat, ezgu ehromim!..

0730 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун

Баъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish

Vafo Fayzulloh. Azaliy hikmatni izlab…

034Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги олдидан

    Мустамлака даврида, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирлар қатағонга учраганида зулмдан қочиб, хорижда жон сақлаган ватандошлар кейинчалик шоир сифатида Эркин Воҳидни эътироф этишган экан. Ҳақли эътироф. Зеро, етмишинчи йиллар бошидаги “Ўзбегим” қасидаси шоирнингина эмас, ўзбек шеъриятининг ютуғи эканини, миллатнинг ўзлигини баралла тарона қилганини, ўзбекона кўнгилни кўтарганини унутиб бўладими?! Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. So’zla, daryo, so’zla…

002     Биз ҳар сафар дарё бўйига тушганимизда у мангу уйғоқлигидан қувониб кетарди. Дарё олдида айланиб юрувчи шабада менинг сочим толаларини санарди, сийпаларди. Кўзимга ой юлдузлардан қочиб яширинарди… Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev «She’r sehri» teleloyihasida

045   Менимча, шеър туйғулар билан дийдорлашиш бўлса керак. Шоир ўзининг энг нафис туйғуларини излаб, кўнглидаги яширин, инжа ҳисларини излаб шеър ёзса керак (Абдунаби Бойқўзиевнинг «Шеър сеҳри» кўрсатувида айтганларидан). Davomini o'qish