
Ўша кундан бошлаб уйимиз иссиқ бўлмай қолди. Отам борлигида ҳароратли бўларди. Тўнига ўраниб чой ичиб, телевизор кўриб ўтирар, гоҳ тиззасига уриб, бақириб-бақириб кулар ҳам эди. Мен бағрига кириб олардим. Гоҳо туриб печкадаги оловга ўтин ташлаб қўярди. Қутидаги нонларни печка устига қўйиб илитса, иси ҳаммаёқни тутиб кетарди. Davomini o'qish











