14 январ — Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 110 йиллиги.
Мен буюк рассом Ўрол Тансиқбоев ижоди ҳақида ўйлаганимда, унинг мана бу сўзлари ёдимга тушади: “Миллий санъат бир кунда яратилмайди. У узоқ йиллар давомида кўплаб мусаввирларнинг узлуксиз саъий ҳаракатлари маҳсулидир. Уни унутмоқ ёки бекорга чиқармоқ мумкин эмас; унинг анъаналарига ўз тақдирини боғламасдан манзур бўларли ҳеч нарса яратиб бўлмайди”. Ўрол оғанинг бу сўзларида тажриба, адашишлар, изланишлар, ижод машаққатлари ўз ифодасини топган (Нодир Норматовнинг «Ўрол оға сабоқлари» мақоласидан). Davomini o'qish











