Oybek. Ikki qissa: Bolalik & Bola Alisher & Bolalik. Ovozli kitob

oybek

Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammad. She’rlar va fikrlar.

022
10  январь — шоир Баҳром Рўзимуҳаммад таваллуд топган кун.

Саҳифамизда бўлган мунозара туфайли айримларда Хуршид Даврон билан Баҳром Рўзимуҳаммад бир-бирини «кўролмас» экан деган нотўғри тасаввур пайдо бўлди. Мунозара давомида қайта-қайта таъкидлаганимдек, мен Баҳромнинг матбуот ва интернет тизимида баён этилган айрим ижтимоий фикрларини қабул қилолмаслигимни айтдим. Қолаверса, Баҳром ўзига маъқул гапни айтиш ҳуқуқига эга, мен ҳам ўзимга номақбул гаплар хусусида фикримни билдириш ихтиёрига эгаман. Бу ихтиёр ва ҳуқуқ ҳар бир шоирнинг қандай ва нима ҳақида ёзишига ҳам тегишлидир. Қаламкаш ижодини баҳолаш эса мунаққидлару адабиётшунослардан аввал фақат ўқувчи ихтиёрида. Менинг назаримда, адабиётда турли шаклу шамойилда изланиш олиб борган ижодкор фаолияти адабиётимиз учун обу ҳаводайин зарурдир. Изланиш, тажрибалар қилиш йўқ жойда адабиёт ривожи тўхтайди. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammad. Qayg’uli kun (Ahmad A’zam xotirasiga).

0333
Тўқсон саккизинчи йилларда А.Аъзам “Ёзувчи” газетасида “Гўзаллик қирралари” номли ҳикоя эълон қилдириб, бутунлай бошқача одамга, яъни, БУЮК ЁЗУВЧИга айланди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, у наср дунёсида инқилоб қилди. Агарда бу ҳикоя ғарб тилларига ўгирилганида борми, жаҳон адабий жамоатчилиги нигоҳи ўзбек адабиётига қараган бўлур эди. Davomini o'qish

Naim Karimov. Oybek cho’qqisi.

044

Агар йўлингиз тушиб, Ойбекнинг уй-музейига бориб қолсангиз, бу «адабий» қадамжодаги тоғ манзараси тасвир этилган расмга эътибор беринг. Рассом ва альпинист Юрий Стрельников мўйқаламига мансуб бу расмда Ойбек чўққиси тасвир этилган. Davomini o'qish

Fridrix Dyurrenmatt. It. Hikoya / Ulug’bek Saidov. Fridrix Dyurrenmattning evrilishlar olami

012
Фридрих Дюрренматт (1921 йил 5 январ, Конольфинген — 1990 йил 14 декабр ) ХХ аср мумтоз сиймолари қаторидан муносиб ўрин олган швейцариялик адиб. ХХ асрнинг катта адабиётининг детектив хусусияти ҳақида фикр юритиб немис адиби Бертольд Брехт шундай ёзган эди: “Биз фалокатлар шароитида ўз ҳаётий тажрибаларимизни орттирамиз. Фалокатлар асосида ўзимизнинг биргаликдаги ижтимоий ҳаётимиз амалга ошадиган қиладиган усулни англашимизга тўғри келади. Фикрлаш орқали биз инқироз, турғунлик, инқилоб ва урушларнинг сабабини очиб беришимиз керак. Газеталарни ўқиётгандаёқ биз фалокат содир бўлиши учун кимдир нимадир қилганини ҳис этамиз. Хўш, нимани ва ким содир қилди? Бизни хабардор қилишган ходисалар ортида биз бошқа, бизга хабар қилинмаган ҳодисалар рўй берганини фараз қиламиз. Айни шулар ҳақиқий ходисалардир”. Davomini o'qish

Стивен Фредерик Старр. Тысяча лет озарениям Бируни

034
Вот уже более 100 лет ученые задаются вопросом: кто действительно открыл Америку? Финикийцы, чьи следы якобы были найдены в Род-Айленде? Китайцы, якобы заплывшие в Сан-Франциско? Полинезийцы, общавшиеся с перуанцами? Викинги? Известный американский ученый, специалист по Центральной Азии Стивен Фредерик Старр (Stephen Frederick Starr) предполагает, что существование американского континента было рассчитано и теоретически доказано средневековым среднеазиатским ученым Абу-Райханом Аль-Бируни. Его статья на эту тему была опубликована в конце прошедшего года сразу в двух авторитетных изданиях — британском журнале History и французском Courrier International. Мы сокращенно перевели ее специально для наших читателей. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. Oldimizdan suvlar oqib ketaveradi.

021
Буюк асарлар ўз вақтида танилмайди. Йиллар ўтиб унга бўлган муносабат туғила бошлайди. Демак, адибнинг асарларии бизнинг таҳлилимизга муҳтож эмас! Асарлар адиб тиригида баҳосини олиб бўлган. Бундан кейинги аъзамшунослар – одатдаги таҳлилдан унчалик баланд кўтарила олмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Муҳими асар таҳлил қилингани эмас, у китобхонга завқ ва шавқ, ёлғизликдан зориққан одамга ҳамдард, ҳабиб, ва, айни дамда эстетик туйғу бера олсин. Булар Аҳмад Аъзам асарларарида бор! Биз фақат у кишининг китобларини ўқишимиз, уқишимиз ва тенгдошларга тушунтириб беришимиз керак. Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. Bola botir. Doston va uning talqini.

07    Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. Bulbul ko’zyoshlari.

Ashampoo_Snap_2016.12.01_21h39m37s_009_.png    Яқинда Адашим — таниқли адиб  Хуршид Дўстмуҳаммаднинг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни ўқиб қолдим: Яна бир ВОҚЕА: «Шарқ юлдузи»да (2013 йил №4) Нодир Жонузоқнинг туркум шеърларини ўқинглар, дўстлар! Дилбар мисралар, рубобий туйғулар! Кам бўлманг, Нодиржон! Тўғриси, мен ўзим шундай шеър ёзиш қобилиятим бўлмагани алам қилди (ҳазил). Davomini o'qish

Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.

097
Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос.
Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Aytmishlari va fiqralar.

033
8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.

    Анвар Обиджон ҳақида сўз айтиш осон иш эмас. Ижодкор ва шахс сифатида ҳам, оддий инсон сифатида ҳам у шу қадар серқирра сиймоки, агар тўрт хусусиятини айтсангиз, яна ўн хусусияти қолиб кетади. Мен эса, айниқса, ўз яқинларим, жигарларим ҳақида дурустроқ сўз топиб айтолмайдиган нўноқлардан бириман. Фақат ишонч билан айтишим мумкин бўлган гап шуки, Анвар ўзбек болалар адабиётининг йирик ижодкорларидан бири. (Миразиз Аъзамнинг «Болакайларнинг миннатсиз хизматкори» мақоласидан). Davomini o'qish

Maksimilian Voloshin. She’rlar.

1924

    Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган улкан рус шоири Максимилиан Волошин (1877-1932) Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси «Шоирлар уйи» га айланди. Бу уйда ўша даврнинг не-не шоирлари, олимлари, бастакорлари, хуллас, аҳли ижод яшамади дейсиз! Davomini o'qish