
Йирик давлат ва сиёсат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида дунёга келди. Дастлаб эски мактабда ўқиди, кейин Мирараб мадрасасида таҳсилни давом эттирди.
Асримиз бошларида вужудга келган «Тарбияйи атфол» жамияти кўмагида 1909-1913 йилларда Истанбулда таҳсил олди. Бу ерда қизғин ижод қилди. Шунинг самараси ўлароқ, 1911 йили «Сайҳа» («Чорлов») номли шеърий тўпламини чоп эттиради. Туркиядан қайтгач, Бухорода ўқитувчилик қилади. «Ёш бухороликлар» ҳаракатида фаол иштирок этади, унинг бош мафкурачиси, ғоявий йўлбошчиларидан бирига айланади. Davomini o'qish










