
Мен Омон ака билан жуда кўп суҳбатдош бўлганман. Айниқса, Қримда,Кўктебел (Кўктепа) да дам олганимизда қарайиб бир ой давомида деярли ҳар куни оқшом чўкиши билан Қораденгиз соҳили бўйлаб юриб суҳбатлашардик. Ўша пайтлар Омон ака ҳали романларини ёзмаган, уларни юраги тубида асраган пайтлар эди.Ўша суҳбатларда мен Омон аканинг, энг аввало, беғубор,жуда тоза инсон эканини англаб етган эдим. Ўша суҳбатлардан кейин анча яқинлашиб қолган,хонадонларига ҳам икки-уч марта бориб суҳбатларимизни давом эттирган эдим. Davomini o'qish
Taniqli adib Omon Muxtor vafot etdi & Adib xotirasiga bag’ishlangan teleko’rsatuv

Таниқли шоир ва ёзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз
Адиб узоқ вақтдан буён буйрак хасталигидан азоб чеккани, сўнгги ойларда эса буйрак саратонига чалингани маълум. Омон Мухтор 16 июль куни 72 ёшга тўларди. Davomini o'qish
Tohir Qahhor. Insonni ma’rifat tarbiyalaydi (1990).

Неча йиллар мобайнида ўзбек тарихчисининг, зиёлисининг овозсизлиги, репрессиялар замонида ортган қўрқувнинг мудом ингроғи ва ваҳмлари боис тилсиз бўлиб қийналгани, ҳақиқий тарихий асарлар ўзбек тилида деярли босилмагани, нашрга тайёрланганлари эътиборсиз ётгани, баъзи босилганлари ҳам тарқатилмагани, баъзан тарқатилганлари йиғиб олингани, қолаверса, инқилобга хизмат қилган Сўфизода, Ибрат, Иброҳим Даврон, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпонларнинг асарлари ҳамон тўлиқ босилмай ётгани, мактабларимизда, олий ўқув юртларида тарихий фанларни ўқитиш ниҳоятда қониқарсиз экани, туркий халқлар тарихига ҳамон европатсентристик назар билан қараш, ҳамон «пантуркизм» тамғаси кўзи билан боқиш ва тарихни сохталаштириш, ҳақоратлаш давом этаётгани одамни афсуслантиради. Davomini o'qish
Tohir Qahhor. Inson hamisha adabiyotga muhtoj. Suhbat va she’rlar.
10 май — таниқли шоир Тоҳир Қаҳҳор 60 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Тоҳир Қаҳҳор Наманганнинг Тўрақўргон туманида 1953 йилда туғилган. Унинг илк мақола ва шеъри жуда эрта, ўн беш ёшидаёқ пайдо бўлган, Наманган туманида чиқадиган «Учқун» рўзномасида босилган.
Тошкент дорилфунунида таҳсил олган.Аввал республика телерадиосининг адабий-драматик бўлимида муҳаррирлик қилган. 1979—1986 йилларда «Шарқ юлдузи» ойномасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмасида бош муҳаррир ўринбосари бугунги кунда «Жаҳон адабиёти» журналида ишлайди.
10 may — Аtoqli rejissor Yo’ldosh A’zamov tavallud topgan kun.

Йўлдош Аъзамов ўзбек кино санъати тарихида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган ижодкорларидан биридир. Унинг фильмлари 70 йилдан зиёд вақт давомида ўзбек томошабинларига таниш. Айниқса,унинг «Мафтунингман», «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» фильмлари халқимизнинг энг севимли фильмлари қаторидан ўрин олган. Бу фильмлар болалигимиздан бошлаб то шу бугунгача ҳамроҳимиз бўлиб келмоқда. Davomini o'qish
10 may — G’afur G’ulom tavalludining 110 yilligi.

Ғафур акани кўпчилик сиёсий, гоҳо баландпарвоз шеърлар орқали танийди. Уни аксар минбарда турган ҳолатда тасаввур қиладилар. Бироқ, “Севсам, севибман-да. Ўзбекман, содда!” деб ёзган Ғафур ака эди… Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’rlar.
Рауф Парфи Ҳамлету Отелло тўғрисида ёзганда ҳам, Байрон ва Егише Чаренцга мактуб битганда ҳам, Тҳакур ва Вейденбаумга назира битганида ҳам Туркистон ва туркийларни, Ўзбекистон ва ўзбекларни ёзарди. Рауф Парфининг 1981 йилда ёзиган ва ўша замонда чоп этилган «Муктибодҳ дуоси» аталган шеъри гўё Ҳиндистон мавзуида. Аммо ундаги ташбиҳ ва тасвирга эътибор қилинг: Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Hind vijdoni
Тагорни санъаткор «табиб» деб таърифлаш жоиз. Унинг асарлари инсон руҳи хасталиклари ва қалб жароҳатларини даволашга хизмат этиши билан ғоятда эътиборли. Тагор тушунчасида босқинчилик юзага чиқарган “ташаббус», келгиндилар олиб келган тартиб-қоидалар халқ ахлоқи ва маънавий соғлиғини емириб, ҳинд Руҳини мажруҳлантирадиган касалликдай нарсалар эди. Davomini o'qish
Akmal Saidov. Sharqni anglash yo’li.

Шарқда авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн ас-Суламийнинг “Табақоти суфия”, Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ус-сойирин”, Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёи туркий” каби китобларини кўрсатиш мумкин. Davomini o'qish
Shabnamdagi oy aksi. Mumtoz yapon she’riyatidan namunalar. Tankalar

Хокку тасаввур уйғотадиган,унга туртки берадиган,ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача кечинма уйғотадиган шеърий жанрдир. Унда ўқувчи шунчаки ўқувчи эмас, хоккудаги ҳар бир образ ва кечинмани ўзича қабул қилиб, ўзи ҳам унинг яратувчисига айланади. Яъни хоккудаги шоир кечинмалари ўзга қалбга кўчиб ўтади, янги кечинма ва туғёнлар ҳосил қилади. (Жаббор Эшонқулнинг «Шабнамдаги ой акси» китобига ёзган сўзбошисидан.).
Ikrom Iskandar. She’rlar.
Икром Ғаллаоролнинг Авлиё ота қишлоғидан бир даста шеърини кўтариб келганда мен аввал эътибор бермаган, кейин икки соат давомида мук тушиб, унинг шеърларини ўқиган ва шу заҳоти ўзим машинкада биратўла республика семинарига йўлланма ёзиб берган эдим…(Абулқосим Мамарасуловнинг маоласидан) Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Uch hikoya, she’rlar va suhbat.
2 май — Истеъдодли адиб Наби Жалолиддин таваллуд топган кун.
Назму насрни мен қуйидагича таърифлайман: назм – бу биринчи муҳаббатга ўхшайди. Қалбингни туйқус ишғол этадию ларзага солади, бетакрор туйғуларга, эҳтиросларга ошно этади. Кейин эса бир умр ҳар эслаганингда бағринг ҳаприқиб, хўрсиниб-хўрсиниб, энтикиб-энтикиб юраверасан… Davomini o'qish
