
5 феврал — таниқли шоир Турсун Алининг туғилган куни.
Болалигим кечган кўча, уни ёқалаб ариқ оқади. Ариқнинг лабида осмон билан сирлашаётгандай серпўстлоқ, сервиқор жийда тебранур… Ўралар сувларни ютгани каби, у жийдани йиллар ютиб кетди. Букун ўша жийдадай кекеайиб бормоқда умрим дарахти. Бу узун умрим ичра, ўшал жийдадай дарахтни кўрмадим сира. Букун тушларимга аждодларим эккан ўша жийда киради. О, бунчалар яқин, бунчалар ойдин болалигим ўлкасидаги жийда. Davomini o'qish






Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Шунинг учун унинг энг яхши шеърларида ишқ ва эътиқод шуъласи порлаб туради. Эҳтимол мана шу учун ҳам Усмон Азимнинг “Сайланма”сини ўқиган шеърхон ташқи бир дунёга эмас, балки улкан био шоирнинг Кўнгил боғларига сайру саёҳат қилгандай бўлади. 


