
Абдунаби Абдиев сизга тақдим этилаётган мақоласини бугун ёки куни-кеча ёзгани йўқ. Мақола ёзилганидан буён бир йилдан ортиқ (балки кўпроқ) вақт ўтган. Аммо, унда кўтарилган мавзу мақола ёзилган пайтдаям,бугун ҳам ва ишончим комилки, келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади. Муайян маънода,бозор деган очофат адабиётни ўз таъсирига олиб бўлди. Албатта,унинг таъсиридан адабиёт ўлмайди, адабиётни (ижодни) ҳаёт маслаги,юксак бурч ва масъулият деб билган ёзувчилар кўпайса кўпаяди,камаймайди. Бозор таъсирида юзага чиққан «адабиёт», энг аввало,китобхонни чалғитиши билан хавфли. Китобхон маънан арзон ва паст китобларга ўргана (кўника) бошлайди. Сўз қадрини,ижоддан кўзланган мақсадни, ижодкор қобилиятини баҳолай биладиган китобхон камаймаса-да,уларнинг сафи заифлашади. Davomini o'qish











Асл исми Эмиль Соломон Вильгельм Эрзог (Émile-Salomon-Wilhelm Herzog) бўлган атоқли франсуз адибини адабиёт ихлосмандлари унинг адабий тахаллуси бўлмиш Андре Моруа (André Maurois) номи билан танишади. У 1885 йилда туғилиб,1967 йилда дунёдан кўз юмган.