
Серқирра ижодий фаолият эгаси, миллатимизнинг фидойи ёзувчиси, ҳақиқатгўй адиб Шукур Холмирзаев роман, қисса, ҳикоя, драма сингари жанрларда кўплаб бадиий асарлардан ташқари ижод психологияси, ижодкор шахсияти, адабиёт ва жамият муносабати каби масалаларга бағишлаб ўнлаб адабий-танқидий мақолалар ҳам ёзган эди. Аслида, ижод психологияси, ижодкор шахсияти ҳамда улар ўртасидаги кўзга кўринмас, ғоятда нозик робита барча замонларда баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб келади. Қизиғи, бу борада сўнгги хулосани айтиш имконсиздир. Айни чоғда, Адабиёт ҳақида ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бўлиши ҳам табиий. Шу маънода билимдон адиб, чин зиёли Шукур Холмирзаевнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақидаги фикрлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Қолаверса, Шукур ака учун адабиёт ҳаёт кечириш воситаси эмас, балки яшашнинг шакли эдики, Сўз санъатига сўнгсиз фидойилик нафақат ўзбек, балки дунё адабий жараёнида ҳам камёб ҳодиса саналади. Davomini o'qish











