Bugun taniqli adib Nodir Normatovning tavallud kuni

Адабиёт ва санъат шинавандалари Нодир Норматовнинг номини яхши билишади. У таниқли ёзувчи, билимдон санъатшунос, серғайрат журналист, моҳир таржимон ва ношир сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Унинг «Кўҳитанг ҳикоялари», «Жарликдан қушлар учди», «Камалак яшайдиган уй», «Голубые орехи», «Баригал» каби тўпламларига кирган роман, қисса, ҳикоялари муаллифнинг юксак истеъдодидан далолат беради. Шунинг учун ҳам улар ўз вақтида адабиётшуносликда муносиб баҳоланди.
Н.Норматов 2000 йилдан буён «Санъат» журналига бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Davomini o'qish

Узбекский фильм «Паризод» стал лучшим на фестивале «Киношок» / Shuhrat Rizayev film haqida

Анапа шаҳрида ўтаётган «Киношок» фестивалининг бош мукофоти ўзбек киносанъаткорлари томонидан суратга олинган «Паризод» фильмига берилгани ҳақидаги хабардан кўксим тоғдек юксалди. Миллий урф-одатларимизни ўзида мужассам этган ушбу фильмда бош ролларни: Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова ва бошқалар ижро этишган. Фильмнинг пастановкачи режиссёри Аюб Шахобиддинов, постановкачи оператори Азизбек Арзикулов, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильм кинодраматург Эркин Аъзамнинг „Фаришта“ киноқиссаси асосида тасвирга олинган.
Эркин акани ва Аюбни юксак мукофот билан чин юракдан табриклайман. Davomini o'qish

Борис Гребенщиков & Аквариум — Тайный Узбек

09    И если мы заговорили о песне «Тайный узбек», стоит помнить, что мы говорим о песне, а не об исламе или пассионарности. Достойные и недостойные люди есть везде: на западе, на востоке, на юге и на севере. Я совсем недавно вернулся из Узбекистана, где общался с очень и очень достойными людьми. Да и те узбеки, что работают во дворе дома, где я живу, совсем не производят агрессивного впечатления. Davomini o'qish

Fitna haqida

007     АҚШ фуқаролари – Муқаддас “Қуръони Карим”ни ёққан янги салбчи пастор Терри Жонс даъвати билан Сэм Бэсил & Алан Робертс & Накула Бассли Накулa исмли иблисбаччалар томонидан суратга олинган Ҳазрати Пайғамбаримизга қарши оғир ҳақоратлардан иборат “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” (Innocence of Muslims) фильми туфайли Ислом оламида бемисл намойишлар авж олди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Meni ham turtib qo’y, erta uyg’onsang…

003

    Исажон Султон 1967 йили Фарғонанинг Риштон туманида туғилган.1990 йили Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган.Шу пайтгача унинг бир неча насрий китоблари нашр этилган.Дастлаб «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган,яқинда китоб шаклида чоп этилган «Боқий дарбадар» романи китобхонлар ва адабиётшунослар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Asqar Mahkam Kofarnihonga qaytdi…

04
Асқарнинг шеърлари ўқилаверади. Асқарнинг шеърлари ҳар куни ўқиладиган шеърлар эмас, улар умр бўйи ўқилади, умр бўйи китоб жавонимизнинг кўзга кўринадиган жойида туради. биз Асқарнинг китобидан битта шеърни ўқиб бир неча кун ўйлаб юрамиз, бир неча кун бирга юрамиз. Бирга юрадиган дўст, бирга турадиган дўст вафот этиши мумкинми?! Фақат олис сафарга кетган, холос. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Tasavvurga dosh bersang bo’ldi.

008    Шоир Фахриёрнинг ушбу китоби олдинги «Аёлғу» тўпламининг узвий давоми. Фақат олдинги китобдаги айрим шеърларнинг ушбу китобга киритилгани биланмас ёки шоирнинг навбатдаги китоби чиқаётгани биланмас бу узвийлик. Балки шоир бу сафар ҳам «Аёлғу» даги шеър, сўз, образ борасидаги ўзига хос қарашни мустаҳкамлайди. Яъни бу марта ҳам шоир шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Davomini o'qish

Rauf Parfi O’zturk. Uch sarboz boradir ot o’ynatib…

Рауф Парфининг уч ёш шоирга (ўша пайтда ёш) бағишлаб ёзган “оқ йўли” бундан ўн беш йил аввал — 1997 йилда ёзилган. Дарбадар шоир муайян муддатда ёш шоирлар кулбасида қўним топган пайтида қоғозга тушган.
Рауф акани узоқ йиллар давомида яхши билган одамлар у ёзган ҳар бир сўз қандай маъно ташишини бир ўқишда англашади. Ушбу матнга назар ташлаб, уни айни шу тарзда — ҳар бир жумлада яширинган “маъно”ни англашга уринайлик. Davomini o'qish

Faridun Mushiriy. Ko’cha

09

15 йил аввал эрон шоири Фаридун Муширийнинг (Fereydoon Moshiri, فريدون مشيری ) ижоди билан қизиқиб, унинг машҳур «Кўча» шеърини форсийдан таржима қилгандим. Таржима ҳеч қаерда босилмаганди, унинг ижоди хақида алоҳида туркум тайёрлаб, матбуотда чиқариш ниятим бор эди. Қуйида шу шеърнинг таржимаси. Фикрларингизга муштоқман (Таржимондан).

Davomini o'qish

Nabijon Boqiy: Sho’ralisoydan chiqqan karvon.

099

Бундан ўн олти йил бурун “Тошкент ҳақиқати” газетасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи билан устоз адиб Набижон Боқий суҳбат уюштирган экан. 1995 йилнинг Наврўз байрами арафасида чоп этилган суҳбат ҳамон ўзининг бадиий қимматини йўқотмагани учун ҳам уни улуғ айём кунларида шеърият мухлисларига илиндик. Davomini o'qish