12 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллуд топган кун
1982 йил, ТошДУ ўзбек филологияси факультетининг биринчи курсида ўқиймиз. Машҳур 85-ётоқхонанинг кўримсизгина залида Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Ёшлик”да босилган “Галатепага қайтиш” қиссаси муаллифи иштирокида қизғин муҳокама қилиняпти. Домлалар ва талабалар бири қўйиб, бири олиб асарнинг турфа эпизодлари мисолида ўз фикр-қарашларини тўкиб солишяпти. Шунда шаҳарда туғилиб ўсган, ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурмаган, эстетик диди ҳам ўзи сингари навниҳол бир қизимиз кўзойнаги остидан самимий боққан кўзларини порпиратиб сўзлаб қолди: – Мен қиссадаги бир эпизодга умуман қаршиман, так ведь нельзя!





Мен, ижодини бармоқда бошлаб сўнгги пайтларда кўнгли арузга кўпроқ мойиллана бошлаган андижонлик шоир укамиз Икромжон Аслийни ҳам номлари тилга олинган ўша ғазалнавис акаларимизнинг иқтидорли давомчиси сифада кўра бошладим. 


