Mahmud Az-Zamaxshariy. Nozik iboralar & Ubaydulla Uvatov. Mahmud Az-Zamaxshariy

Ashampoo_Snap_2016.06.02_20h57m13s_009_.png     19 Март (1075 й.)   Буюк ватандошимиз, тилшунос, адиб, муфассир ва муҳаддис Маҳмуд Замахшарий таваллуд топган кун

Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi

Ashampoo_Snap_2017.03.14_22h32m39s_001_.png     6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Hayotning sirli quvvati & Buzrukning kuzi. Roman & Muhammadjon Xolbekov. Gabriyel Garsia Markes.

0_1640c4_4e41e709_orig.png 6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

    Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади. Davomini o'qish

Cho’pon va uning iti yoxud xiyonat haqida tarixiy rivoyat.

034Чўпон ва унинг ити ёхуд хиёнат ҳақида тарихий ривоят. Матнни Фахриддин Шамсиматов ўқиган. Ушбу аудиони менга юборган дўстимга раҳматлар айтаман. У бу ривоятни Нажмиддин Эрматов шеъри баҳона айтмоқчи гапларимни тақдим этганимдан кейин юборди Davomini o'qish

Yuriy Trifonov. Haqiqat mag’zi.

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h42m49s_004_.png...Бугунги ҳаёт – ортда қолган йилларнинг юки ҳамдир. Бугунни тушуниш учун, кечани ва аввалги кунни ҳам тушунмоқ даркор. Яшаб ўтилган умрнинг ҳеч бир куни изсиз йўқолмайди. Агар истасангиз, кеча ва аввалги кун менинг ҳаётимда нималар содир бўлганини ҳикоя қилиб бераман. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Lochin & Cho’l o’rtasidagi shiypon

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h05m52s_001_.png25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун

Саксонип муаллимнинг ўғли Норбўта кеча Тўти бозордан ажабтовур хабар топиб келди: аллақандай араблар лочин деган қуш қидириб юрган эмиш, бизнинг тоғлардаям лочин бор экан, тутиб берган одамга нақд беш минг долларни қуртдай санаб бериб опкетишармиш. Бу гапни бегона эмас, ўзининг амакиваччаси Эсиргап айтди. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hayot saboqlari

04   Ҳаётда мол-дунёга ҳирс қўйиб яшаш эмас, аксинча, бу дунёнинг дўзахий азобларидан ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриш фойдалидир. Нодон роҳат-фароғат кетидан қувлайди ва умиди пучга чиқади, доно эса бало-офатлардан ўзини четга олади. Агар шундай қилиш қўлидан келмаса, тақдирга тан бериб юраверади. Бу нарса қай даражада амалга ошмасин, ўзини алдангандек ҳис қилмаслиги лозим, чунки у ҳаётда бор нарса. Роҳат-фароғатни бекордан-бекорга қурбон бериб ҳеч нарсага эришмаган тақдирда ҳам мазкур ҳолат зарар келтирмайди, чунки у хаёлий нарса, афсусланишга арзимайди. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hikmatlar & Ayollar haqida.

90022 феврал — машҳур файласуф Артур Шопенгауер таваллудига 330 йил тўлди.

   Ҳар бир чеклаш бахтга йўллайди. Яъни, бизнинг нигоҳларимиз, ҳаракатларимиз ва шубҳа-гумонларимиз доираси қанчалик тор бўлса, шунчалик бахтиёрмиз. Улар қанчалар кенг бўлса, биз шунчалар кўп азобланамиз ва хавотирга тушамиз. Чунки улар билан бирга бизнинг ташвишларимиз, истакларимиз ҳамда хавотирларимиз ҳам ўсиб, кўпайиб боради.. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Jim-jim bulut ichidan chaqin

07722 феврал – Шоир Азим Суюн таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

Ҳаёт учун кураш деган иборанинг мазмунини шоир ва журналист Азим Суюннинг бугунгача босиб ўтган умр йўлини бир бутун ҳолда кўз ўнгингда гавдалантирганда, чуқур тушуниш мумкин. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Vatan. Badiadan parcha

Ashampoo_Snap_2017.08.18_13h49m34s_001_ (2).png   22 февраль —  Атоқли шоир Азим Суюнни таваллуд топган куннинг 75 йиллиги  

  Азим Суюн менинг Тошкентга келганда илк таниган шоирим, курсдошим, ўша йиллари шеърларимни кўриб беришга ишонган акам ва жўрам. Саъдулла Ҳакимнинг Хастимомдаги ижара уйида бир муддат (бир ҳафтача) бирга турганда сиру синоатларимизни билиб олган сирдошим. Вафоти арафасида менга тез-тез занг уриб, узоқ-узоқ ёшлик йилларини кулиб-кулиб эслашган суҳбатдошим. Ҳозир ҳам ғайбдан «Ҳа, Хуршид укам-а!» деб хотирамнинг шуурли қатламларида яшаб турган инсон! Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Davomini o'qish