Чўлпоннинг мусиқага муносабати тўғрисида сўз борганда, буюк Ҳалима Носированинг каминага айтган қуйидаги сўзлари ёдимга келади: “…Мен Чўлпон домланинг оила аъзосидек эдим. Шул сабабли уларникига тортинмай кириб бораверардим. Устознинг кўп шеърларини ашула қилиб айтардим… “Галдир” деган қадимий халқ куйига солиниб, бир девонанинг номидан айтилган ғоят гўзал шеърни ҳам ашула қилиб куйлардим… Бу қўшиқ, албатта, фақат девонанинг эмас, балки Чўлпон домланинг ҳам юрак туйғуларини теран ифодаларди. Мусиқани, ашулани, санъатни адабиётдан ҳам яхши кўрарди у киши, деган тушунча чуқур ўрнашиб қолган, менинг онгимда. Бу улуғ инсон шунчалар санъатсевар, шунчалар санъатпарвар эдилар..” Davomini o'qish
Teglar: Abdulhamid Cho’lpon
Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish
Munavvara Oymatova. «Koyish»dagi kinoya.
Шоирнинг ҳар бир шеъри миллат келажаги қайғуси билан йўғрилган бўлиб, йигирманчи аср бошидаги жадид қарашлари Чўлпонни ҳам четлаб ўтмаган эди. Айни маориф масаласи миллатнинг оғриқли муаммоси эканлигини чуқур ҳис қилган шоирнинг илк ҳикоясидан тортиб шеърлари, ва ҳатто «Кеча ва Кундуз» романида ҳам бу муаммо ўз ифодасини топган. Чўлпон шеърлари ичида бизнинг диққатимизни тортган «Койиш» шеъри ҳам айнан шу муаммога бағишланган бўлиб, аччиқ киноя билан тўлиб тошган бу шеърни даврга, давр сиёсатига памфлет десак бўлади. Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Cho’lponni anglash.
37 йилга келганда қатлиом машинасининг парраклари бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган шиддат билан айлана бошлаган эди. 1937 йилнинг ёзида Чўлпон қамоққа олинди, бир йиллик даҳшатли қийноқлардан кейин 1938 йилнинг 4 октябрь куни отиб ташланди… Davomini o'qish
Зарифа Саиднасырова. Это было давно.
Ко дню рождения первой узбекской художницы и ученого химика
В 1925 году во время каникул я с бабушкой поехала в Туркестан. И там маслом сделала несколько эскизов с видом на мавзолей Ахмада Яссавий. Один из них сохранился до сих пор и висит в Доме-музее Айбека. Эта картина в 30-х годах была отобрана худсоветом во главе с художником Волковым для демонстрации на большой художественной выставке. Там её хотел купить один немецкий турист, но отец не разрешил мне её продать.
Ibrohim Haqqul. O’lka qayg’usi.
Чўлпон ижодининг замини ва осмони – Ватан. У ҳур ва музаффар Туркистон куйчиси. Чўлпон ўзини юртнинг пок истакли шоири деб билган ва ҳеч қачон покиза истакларидан кечмаган. Чўлпон орзу-истакларининг мусаффолиги шундаки, шоир она Туркистон тупроғи келгинди ёвлар томонидан топталишига қарши муносабатини яширмаган. Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур авлодларининг тарихи, тили, маданияти, фан ва саньати бузғунлик, сиқувга гирифтор этилаётганини баралла сўзлай олган. Чўлпонни ана шунинг учун айблашган. Ҳеч бир замон Ватанни севмоқ Туронда гуноҳ ҳисобланганми? Ҳеч бир даврда бир халқ ва юртнинг фарзанди ўз миллатининг вакилини “ватанпараст”лиги учун бадбинликда айблаганми? Ватанни севмоқ, миллат дардида ёнмоқ бадбинлик бўлса, некбинлик нима? Ватанни сотмоқми? Чўлпонга отилган туҳмат тошлари, юртини Мажнун бўлиб суйган шоир шаънига тўқилган бўҳтон ва заҳарли айбномаларни табиий деб қараш ҳам мумкин. Чунки Чўлпоннинг изтиробли қалбида ўткинчи кимсаларга насиб этмаган ва ҳеч қачон насиб этмайдиган ЭЪТИҚОД юксаклиги бор эди. Бу юксакликдан замон ҳодисотларини баҳолаш учун журъат ва жасорат керак эди. Бу юксаклик даврдан жуда баланд эди. Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Adabiyot nadir?
Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла тақдир этула олмайдирғон бир гулдир. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда анинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадир. Davomini o'qish
Turkiston muxtoriyatining madhiyasi
1917 йил 26—29 ноябрда Қўқонда бўлиб ўтган Умуммусулмонлар қурултойи Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкил топганини эълон қилган. Узоқ тарихий даврлар мобайнида ижтимоий тарқоқлик ва мустамлакачилик шароитида яшаган, шу туфайли хонавайрон бўлган ўлкада Мухторият ҳукуматининг барпо этилиши тараққийпарвар кишилар томонидан катта қувонч ва шодлик билан кутиб олинган. Туркистон халқларининг тақдири билан куйинган Чўлпон биринчи бўлиб Мухториятни олқишловчи “Озод турк байрами” шеърини ёзган. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Cho’lpon muzasi
Бир зумда қўлларим Чўлпон оёқлари изларининг ҳароратини туйдилар. Одамнинг ҳарорати унинг руҳи каби ҳеч қачон ўлмас экан. Эй ўлмас руҳ, халқинг қалбини кундай равшан қил! Сенинг офтобинг ҳамиша йўлларни ёритгувчи офтобдир! Сенинг илҳомингдан шу мисра туғилди: Халқим – мангу баҳорим, Юртим – сўнмас мадорим… Davomini o'qish