Талабалик ва аспирантлик йилларимизда Эркин Воҳидовнинг номи ёшлар ўртасида жуда шуҳрат топган, шоирнинг айниқса “Ўзбегим” қасидаси эл ўртасида оғиздан тушмайдиган бўлиб қолган эди. Шу даврларда мен Эркин Воҳидов қиёфасида, нимагадир, Алишер Навоийни тасаввур қилардим. Ғазалларининг пурмаънолиги, оҳангининг сержилолиги Навоийни эслатаверар эди. Davomini o'qish