Чингиз Айтматов: Ҳозирги дунёда адабиёт мураккаб шароитга тушиб қолган. Фавқулодда у кераксиз буюмга айлангандек, зеро, қизиқишлар ҳам, ҳис-ҳаяжонлар ҳам олдингидай эмас, бўлакча. Бурунги китобхонларимизнинг ўй-хаёллари энди бошқа нарсалар билан банд. Бугунги китобхонлар эса асл мутолаанинг завқ-шавқидан, афтидан, бехабар. Шундан келиб чиқиб энди нима қилиш лозимлигини биргалашиб ўйлаб кўришимиз керак. Davomini o'qish
Teglar: adabiyot haqida
Abdunabi Abdiyev. Mukofot uchun yoziladigan «asar»lar.
Абдунаби Абдиев сизга тақдим этилаётган мақоласини бугун ёки куни-кеча ёзгани йўқ. Мақола ёзилганидан буён бир йилдан ортиқ (балки кўпроқ) вақт ўтган. Аммо, унда кўтарилган мавзу мақола ёзилган пайтдаям,бугун ҳам ва ишончим комилки, келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади. Муайян маънода,бозор деган очофат адабиётни ўз таъсирига олиб бўлди. Албатта,унинг таъсиридан адабиёт ўлмайди, адабиётни (ижодни) ҳаёт маслаги,юксак бурч ва масъулият деб билган ёзувчилар кўпайса кўпаяди,камаймайди. Бозор таъсирида юзага чиққан «адабиёт», энг аввало,китобхонни чалғитиши билан хавфли. Китобхон маънан арзон ва паст китобларга ўргана (кўника) бошлайди. Сўз қадрини,ижоддан кўзланган мақсадни, ижодкор қобилиятини баҳолай биладиган китобхон камаймаса-да,уларнинг сафи заифлашади. Davomini o'qish