Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига бағишланган саҳифамизда онлайн шаклдаги достон аслияти ва унинг насрий баёни, шунингдек, асар ҳақидаги «Навоийни англаш» кўрсатуви билан танишасиз. Кўрсатувда таниқли адабиётшунос олимлар Азиз Қаюмов, Суйима Ғаниева, Ёқубжон Исҳоқов, Саидбек Ҳасан, Нурбой Абдужаббор, Ҳамидулла Болтабоев ва бошқалар иштирок этган. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy.
Alisher Navoiy. Layli va Majnun. Doston asosida audiokitob va radiospektakl & Dilnavoz Yusupova. Doston haqida
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Audiokitob & Dilnavoz Yusupova. Dostonning timsollar olami
Улуғ бобомиз таваллудининг 575 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан 50-йилларда Муқимий номли театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмаси (Комил Яшин либреттоси, Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси) асосида ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклни ва навоийшунос олима Дилнавоз Юсупованинг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (Алишер Навоий даври)» ўқув қўлланмасида достон ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз («Фарҳод ва Ширин» радиоспектакли билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Hayrat-ul abror. Audiokitob & A’zamxon Qozixo‘ja. “Hayrat-ul abror” hayratlari
“Хамса” достонларининг биринчиси “Ҳайрат ул-аброр”даги аввалғи мақолотга бағишланган ҳикоят ана шундай бошланади. Бунда қайғу шайх Боязид ҳол тақозоси бўлиб, мурид тушиниб етмайди ва қайғунинг ўзини эмас, “ғами кайфиятин” сўрайди. Кайфият асл эмас, аразий тушинча, мақулот ул-ашара (ўнта категория)дан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Ramiz Asqar: Navoiy «Xamsa»sini ozarbayjon tiliga tarjima qilishni yakunlash arafasidaman!
Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Uchinchi qism & Xoja Ahror Vali. Hujjatli film
Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз. Davomini o'qish
Izzat Sulton. Uyg’un. Alisher Navoiy. Drama & «Alisher Navoiy» radiospektakli
«Алишер Навоий» драмаси икки ҳамкор муаллифнинггина эмас, академик театр, қолаверса умум ўзбек саҳна санъати, унинг мухлислари бахти ва қувончи, умри боқий мумтоз томошаси бўлиб қолди. Саҳифада 1948 йилда Ўзбек академик театрида таниқли ўзбек режиссёри Маннон Уйғур саҳналаштирган спектаклнинг 1959 йили ёзиб олинган радиовариантини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Mulkgirlik savdosi va tole’ hiylasi
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Амир Темур бу ёруғ оламни тарк этиши биланоқ тожу тахт ва ҳокимлик ҳирси ғалаён бошлади. Соҳибқирон вафотидан кўп вақт ўтмай, унинг муҳташам салтанати парчаланиб, шиддат ила ичдан емирилишга юз тутди. Хуросонда Шоҳруҳ Мирзо, Мовароуннаҳрда Султон Улуғбек ҳукмронлиги ниҳоясига етгач, темурийзодалар орасидаги сиёсий низо ва қонли тўқнашувлар янада авж олди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul haqida: Oxunjon Safarov, Rahim Vohidov, Abdusalom Abduqodirov, Abduvahob Madvaliyev
Саҳифа таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига бағишланади
1981 йилда чоп этилган “Ўзбек адабиётида рубоий” монографиясини ўқир эканман, Иброҳим Ҳаққулнинг мумтоз шеъриятни чуқур билиши ва илмий-назарий билими мукаммаллигидан ҳам ҳайратланган, ҳам у кишига ҳавасим келган эди. Китобни ўқиб чиққач, Иброҳим Ҳаққулни ёши улуғ олим бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аслида эса у бу пайтда эндигина 32 ёшга қадам қўйган йигит экан… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida Er va Eran obrazi
Маълумки, жаҳондаги айтарли бир халқ, эл ва миллатнинг ўзига хос феъл-атвори, асосий фазилатини ифодалайдиган сўз, истилоҳ ва тимсоллари бўлади. Эр киши, эркак, мард, аскар, баҳодир, ҳимматли, илоҳий файз ва хосият соҳиби, раҳнамо каби ўнлаб маъноларда қўлланиб келинган эр ва эран калимаси туркий халқлар тили ва тарихида шундай мавқега эгадир. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Bahramandlik & Shukur Xolmirzayev. Komil inson yo’lida
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Таниқли адабиётшунос ва навоийшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги арафасида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган тўпламга кирган айрим мақолаларни сизларга тақдим этишни режалаштирдик. Бугунги саҳифамизда икки забардаст устозимизнинг олим ҳақидаги мақолаларини мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Sayfiddin Sayfulloh. Abadiy Vatan hikmati
Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да шайх Юсуф бин Ҳусайн Розийнинг бундай деганини эслатади: “Барча яхшиликлар уйнинг ичкарисида, унинг калити тавозедир. Барча ёмонликлар ҳам уйнинг ичкарисида. Унинг калити такаббурликдир”. Davomini o'qish