Ушбу саҳифада Ҳазрат Алишер Навоий «Хамса»сидаги биринчи достон “Ҳайрату-л-аброр” («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)нинг аслияти билан насрий баёни ва илк марта тақдим этилаётган Абдуҳамид Пардаев томонидан амалга оширилган достоннинг шеърий табдили билан танишишингиз, уларни мутолаа қилишингиз мумкин. Дилнавоз Юсупованинг достонининг ғоявий-бадиий хусусиятларига бағишланган мақоласи эса сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy.
Boturxon Valixo’jayev. «Muhokamat ul-lug’atayn» haqida.
«Муҳокамат ул-луғатайн»да фақат қиёсий тилшунослик масалаларидан сўз юритилган эмас, балки унда тил тарихи, ўзбек адабиёти тарихи, шеърий жанр ва бадиий санъатлар, форс-тожик адабиёти намояндалари асарлари ва ўзи (Алишер Навоий)нинг ижодига доир қимматбаҳо мулоҳазалар ҳам мавжуд. «Муҳокамат ул-луғатайн» асарини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Nega koʻrguzdi sovugʻ ohu sarigʻ ruxsor subh & G’azal sharhi va g’azal asosida qo’shiq
Мазкур ғазал орқали Навоийнинг мусаввирона нигоҳи қанчалик ўткир бўлганлиги ҳақида янада ёрқин тасаввур ҳосил қилиб, унинг руҳий таҳлилни пейзаж орқали тасвирлаш маҳоратига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshayeva. Qaydasan, Mo’jiza?
Хаёлимда бир дунё яратиб олгандим. Унда менинг икки бобом бор эди – бири ўзимизнинг Ойбек, иккинчиси ўрис амаки “Ҳазрати Сергий”. Нима дейсиз энди, хаёл ўз номи билан хаёл-да… Davomini o'qish
Mark Toutant. Navoiy va Jomiy & Navoiy va Jomiy haqida rivoyat. Video
Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish
Suyima G’anieva. Amir Temur va temuriylar Navoiy nigohida & Xurshid Davron. Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.
Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасида келтирилишича эса, Темур Бағдод юришига отланиб турганда Бағдод ҳокимидан форсийда ёзилган бир қитъа олади. Унда «Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, Семурғ каби қанотларимиз бор», қабилида сўзлар битилган бўлади. Шундан Темур “Кошки мен шеър ёза олсам эди, шу қитъага жавоб битардим. Шояд фарзандларим ёки набираларимдан бирортаси Аҳмад Бағдодийга жавобия қитъа ёзса”, деганида, набираси Халил Султон жавоб қитъасини ёзган экан… Davomini o'qish
Alisher Navoiy: El netib topg’ay menikim… “Diydor” o’quv-teatr studiyasi musiqiy spektakl
Таниқли ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев раҳбарлик қилаётган Тошкентдаги “Дийдор” ўқув-театр студияси талабалари томонидан Шарқнинг буюк мутаффаккири, турк дунёсининг буюк шоири ва атоқли давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ғазаллари асосида сахналаштирилган «Эл нетиб топғай мениким, мен ўзумни топмасам» номли мусиқий спектаклни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. O’lmasun… & Alisher Navoiy g’azallariga sharhlar
Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз. Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Zulf – so‘fiyona istilohda olam ramzi
Зулфнинг маъноси сочдир, у ўтмиш адабиётида гесу, турра ёки кокил деб ҳам аталган. Зулф тасаввуфнинг муҳим истилоҳларидан бири бўлгани учун тадқиқотларда анчагина кенг шарҳланган. Жумладан, “Миръоти ушшоқ” (“Ошиқлар кўзгуси”) номли сўфиёна истилоҳларнинг изоҳли луғатида зулфнинг тасаввуфий маъноси ҳақида шундай дейилади… Davomini o'qish
Burobiya Rajabova. Mushtarak adabiy hodisalar xususida
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий маъноларни билдиради) адабий ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Davomini o'qish
Alisher Navoiyning mashhur uch maktubi.
Навоийнинг мактублари у, чиндан ҳам, том маънода ҳоқонликнинг кифти бўлганлигини кўрсатади. Навоий шаҳзодалар ва кўпроқ Бадиуззамон Мирзога ёзилган мактубларида уларни мамлакатни қандай бошқариш санъатига ўргатиб боради. Темурийлар учун алоҳида аҳамият ва моҳият касб этган ота ва ўғил муносабатларига муттасил диққатни жалб этади. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Ustoz va yosh iste’dod
Навоий ижодкор шахс ҳақида гапира туриб, биринчи навбатда, унинг истеъдоди даражасини белгилайди. Чунончи, «хуштабъ киши», «яхши табълик йигит», «табъи ҳам, ҳофизаси ҳам яхши», «табъғинаси бор», «назмға майли бор» каби иборалар орқали шоирнинг ижодий иқтидори, шеър айтиш маҳоратини фарқлайди. Шундан сўнг ёш ижодкорнинг шеъриятдаги қайси бир тур ёки жанрга майли борлигини (ҳажвгўй, маснавийнавис, ғазалсаро, муаммочи) ҳамда унинг услубини (ошиқона шеърга майл, орифона ижод, ҳазинлик, қувноқлик ва бошқалар) аниқлаб, шунга кўра тарбия, таҳсил тадбирларини қўллайди. Davomini o'qish