Parvin E’tisomi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.11_13h10m25s_001_.png      Эроннинг таниқли ёзувчиси  ва адабиёт  тадқиқотчиси доктор Ғуломҳусейн Юсуфийнинг  ёзишича, анъанавий форс адабиёти тарихида Парвин Эътисомий аёллардан бўлган ижодкорлар орасида ягона улкан  шоирадир.Унинг анъанавий шеърдаги мавқейи айрим эркак ижодкорлардан ҳам устун туради. Davomini o'qish

Shams Tabriziy. G’azallar & Domla Hindustoniy Mavlono va Shams Tabriziy haqida & Sirojiddin Shams. Nay o’rgangay sendan navoni

Ashampoo_Snap_2017.06.08_21h49m12s_002_.png       Шамс Табризий ғазалларининг жозибаси, синоати унинг самимий ва ҳақиқий ишқ соҳиби тилидан тўкилганида. Ўқувчи истайдими-йўқми унинг ижодиёт оламига сингиб кетади: “Овоза қилгил сарбасар, биз бир тану бир жонмиз”. Davomini o'qish

Murtazo Bihishtiy. Pokiza «Masnaviy»ga bir nazar.

022    “Маснавий” китоби Қуръон маорифига, диннинг тамсилий тафсирига элтувчи йўл карвони. Бу бутун мусулмон олами маданиятига таважжуҳ. Зеро, Мавлоно андишалари Ислом биноси ва усуллари асосига қурилган. Бу муҳташам Ислом фарҳанги ягона Ислом умматининг ҳамдиллиги ва якдиллиги йўлида қўйилган қадамдир. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Asqar Mahkam. Qop-qora chechaklar.

004
Адабиёт сарҳадига кирган ҳар қандай инсон ўзини тушунадиган, англайдиган суҳбатдошни излайди. Асқар қидирган суҳбатдошини Шавкат Раҳмон шахсиятида топди. Икки ижодкор салоҳияту салмоқда фарқлидир, аммо, моҳият ва эътиқод масаласида бир нуқтада турган шоирлар эди. Бу нуқта юрак ва иймон яқинлигида эди. Бу руҳий яқинлик Асқарнинг “Шавкат Раҳмон” шеърида ёрқин намоён бўлади: Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Navoiydan kelur… She’rlar, muxammaslar, to’rtliklar & Asqar Mahkam. Oq kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h19m23s_002_.jpg    Биродаримнинг эрта болалиги сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Бутун лақай элати, қўнғироту қипчоқ, қатағону қарлуқ, марқаю наймандан ўтиб, олис-олис диёрларга довур донг таратган машҳур Азизхон эшоннинг фарзанди Неъматиллоҳ Иброҳим туғилиб ўсган диёр том маънода шеърият юрти эди. Davomini o'qish

Abdulla Zuhur. Qattiq Iymon shoiri

011
Асқар Маҳкам туғёнли тафаккурининг ҳосиласи бўлган шеърларида ҳеч қачон ўрта миёна фикрлар, ташбеҳлар ва тасвирлар билан қониқмаган. Унинг иймони ҳам ана шу бузрукворона табиатидан келиб чиққан ҳолда табаррук ва улуғвор иймон. Ўзбек шеъриятининг энг порлоқ юлдузларидан бири Шавкат Раҳмон ўзининг  бир суҳбатида “Асқар Маҳкам – қаттиқ иймон шоири”, – деганида нақадар ҳақ эди. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Mirzo Bobur haqida ikki she’r

066   Асқар Маҳкам ижоди ҳали умуман тадқиқ этилмаган деса ҳам бўлади. Бу йўлда айрим уринишлар (Юсуфали Шоназаровнинг “Асқар Маҳкам” номли китоби, “Сўйладик гоҳ урён, гоҳи мунаққаш” туркум мақолалари, Абдулло Зуҳурнинг “Қаттиқ иймон шоири” мақоласи) албатта, қувонтиради. Жумладан, Неъматулло Иброҳим Асқар Маҳкамнинг “Ҳақ” китобига ёзган сўзбошисида шундай дейди: “Асқар Маҳкам ўз асарларида Инсонни бор мураккаблиги билан тасвирлайди. Юзаки тавсиф этиш унинг руҳиятига ётдир. Бошқача қилиб айтганда, у Инсонни нафрат билан севади, инкор билан эътироф этади, оғу билан даволашга, алам билан шодлантиришга интилади…” (Одил Икромнинг мақоласидан) Davomini o'qish

27 noyabr — Shoir Asqar Mahkam tavalludiga 55 yil to’ldi.

066
Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини Аҳмад Югнакийдан Абдулла Орифга қадар, тожик адабиётини Рўдакийдан Лоиққа қадар ўрганиб чиққан, Қуръон тафсири ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган ижодкор сифатида улкан Ҳақиқатни англаб етган одам эди.

Davomini o'qish

Ikrom Otamurod.»Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»

021
Асқарнинг ният қилган сафарларининг йўли бошқа томонга кетди. Нима ҳам қилардик. Энди фақат хотирадан нажот сўраймиз. Ётган жойинг нурга тўлсин, укам. Билиб айтган экансан-да, жим кетишингни: “Мен энди кетарман пинҳон ва ёлғиз…”
Кунлар ўз йўриғида гоҳ билдириб, гоҳ билдирмай ўтаверади…
Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Buyuk plagiat.

099
Истеъдодли шоир Асқар Маҳкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарнихон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Кашф ул-асрор» (Қуръони Каримнинг адабий-ирфоний тафсири), Ж. Румийнинг «Маънавий маснавий» (1-дафтар)сини, Шамс Табризийнинг ғазаллари ҳамда Эрон шоирлари шеърларидан намуналар таржима қилган («Туйғулар япроғи», 2005). 2007 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. «Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»

09

   Истеъдодли шоир  Асқар Маҳкам сқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган ва 2007 йилнинг 6 мартида оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан кўз юмган. У том маънода салкам 30 йиллик ижодий фаолияти даврида ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшди. Оташқалб шоирдан «Наврўз», «Тазарру», «Таҳажжуд», «Ишқ», «Ҳақ», «Аналҳақ», «Табриз дафтари» номли китоблари шеърият мухлисларга мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish