Баъзи шеърларни ўқисангиз, кўксингизга баҳор ҳавоси урилгандай, дилингиз яйрайди, завқ-шавққа тўлади, бошқаси эса нўноқ машшоқнинг оҳанглари сингари зериктириб юборади. Яна бир шоирнинг шеърлари ўқувчини фикрлашга, мулоҳаза ва мушоҳадага, бир сўз билан айтганда, таҳлилга ўргатади. Бу ўринда шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман ( Авлиёхон Эшон билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish