Бундан икки йил олдин ўтган адабиёт кунларида Болтажон Содиқов шеър ўқиди. Билмайман, аллақандай ҳис бутун вужудимни чулғаб олиб, юрагимни ҳапқиртира бошлади. ”Шеър зўрдир-да!” – дерсиз. Йўқ! У ҳам бир боиси йўқ жўшқинликдан бошқа нарса эмасди. Менинг ҳисларимга туртки берган – минбарда турган зарабоғлик чол, Зарабоғ ”оҳанг”и, Зарабоғ ”тил”и эди. Шунда илк бор англадим – Зарабоғимнинг ўз оҳанги, ўз тили бор экан. Davomini o'qish