26 май — Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish



Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз йўлида ёниб яшаган инсонлардан бўлган…