21-октавбр – Ўзбек тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
21-октавбр – Ўзбек тили куниЎзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
30 май — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Миртемир таваллуд топган кунУстоз Миртемир ўзбекнинг ўзидек содда, жайдари ва донишманд эди. У кишининг ҳалимдек юмшоқ кўнгли, тўпорилиги ҳақида қалам аҳли орасида турли латифалар юрарди… Davomini o'qish
Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish
5-октябрь — Устоз Нажмиддин Комилов туғилган кун!Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish
3 октябрь — Сергей Есенин таваллуд топган кунШарқ маданиятига катта қизиқиш билан қараган Сергей Есенин 1921-йил ёз фаслининг бошида икки кун давомида Самарқандда ҳам бўлиб, бу ердаги обидалар ва осори-атиқалар билан танишди. Бу ташриф уни шу қадар ҳайратга солдики, орадан бир йил ўтиб Италияга саёҳат қилган шоир «Барибир бу Самарқанд эмас!” дея қайта-қайта таъкидлади. Самарқанд саёҳати таассуротлари Есенинга Шарқ муҳитига ошно бўлиш, машҳур «Форс мавзулари” туркумини ёзишига туртки бўлди. Davomini o'qish
3 октябрь — улуғ рус шоири Сергей Есенин таваллуд топган кунга 125 тўлдиСергей Есенин менинг болалик дўстим десам хато бўлмас. Ҳассос шоир ижодини мактаб ёшимдан яхши кўриб, талабалик йилларда таржималар қилганман. Мени адабиётга олиб кирган устозларимдан бири ҳам Сергей Есенин. Мана,бугун яна ўша ёшликдан кўнглимга жо бўлган еллардек шўх, шабнамдек тиниқ, ойдек ёруғ ва ғамнок сатрларга қайтмоқдаман. Davomini o'qish
28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсинЭркин Воҳидов бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish
Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди. Davomini o'qish
8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 101 йил тўладиМашҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада Максим Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish
25 май — Атоқли ҳинд шоири Назрул Ислом туғилган кун Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади. Унда Ҳиндистонни инглиз мустамлакаларидан озод кўришни истаган ва шу муқаддас курашга нафақат ижодини, балки ўз эрки ва ҳаётини ҳам бахшида этган оташқалб шоирнинг тутқунликдаги аччиқ қисмати, қисматидан-да аччиқроқ ўй-хаёллари бирин-сирин ҳикоя қилинар экан, Эркин Воҳидов вақти-вақти билан ўқувчи нигоҳини инсоният тарихида юлдуздек порлаган турли-туман ажойиб ривоятларга қаратади. Davomini o'qish
25 май — Атоқли ҳинд шоири Назрул Ислом туғилган кун Ҳар бир санъаткор, – хоҳ у қўшиқчи, рассом бўлсин, хоҳ шоиру ёзувчи, – ижодининг энг баланд чўққилари бўлади. Бу чўққилар ё ўз вақтида (муаллифнинг тириклигида) ёҳуд маълум замонлар ўтгач (муаллифдан кейин) кўзга ташланади. Ўзбекнинг улкан шоирларидан бири Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достони шоир ижодидаги ана шундай чўққилардан бири. Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади (Достон билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish