“Ўлмасингиздан бурун ўлинг” деган машҳур ақидани рассом Файзулла Аҳмадалиев мактабда ўқиб юрганларидаёқ эшитган, бу ҳикматнинг у туғилиб ўсган Сайрам қишлоғидан чиққан буюк Ахмад Яссавийга тегишли эканлигини ҳам билган, аммо ўша замонларда бу гап мағзини чуқур тушуниб етмаган, ҳатто, бир қадар совуқ туюлган, ундан ажабланган, энсаси қотган. Бунинг устига, ўзбек адабиёти тарихида Яссавийнинг мистик, реакцион шоир ва илоҳиётчи сифатида талқин этилиши Файзуллага янада қўрқинчли туш каби таассурот қолдирар эди. Пайти келиб, ҳаётнинг мингбир хил чигалликлари ёш Файзулланинг бошига тушганида, бу иборанинг буюк қудратини ҳис қилди, сўфийлар ва қаландарлар ҳақида асарлар ярата бошлаган кезларида аста -секин унинг мағзини чақа бошлади. Унинг замирида ўлмасдан бурун ўлимни бўйинга олиш, у орқали фонийликни тушуниш, шу мақомда бу дунё ҳақиқатларини англаш, унинг ўлчовида яшаш ва ижод қилиш, ҳаёт машаққатларини енгиб ўтиш маъноси жойланган экан. Davomini o'qish