Мазкур мақола лириканинг алоҳида йўналиши бўлган медитатив(соф) лирика ҳақида. Шоир Хуршид Даврон ўз ижодининг илк даврларида кўнгил чизгиларини ифодаловчи назмий тасвирларга эътибор ажратиб, кўпроқ муҳаббат, яқинларга бўлган меҳр, дўстлик, соғинч туйғулари ҳақида қалам тебратган. Ва улардаги ҳиссий кечинмалар асосан шоирнинг ўзига тегишли бўлиб, ижодкорнинг ўзлигини, “мен”ини ифодалайди. Шоирнинг бу йиллардаги ижоди ниҳоятда самимийлиги билан эътиборга моликдир. Мақолада медитатив лирикани таърифловчи назарий қоидалар асосида шоирнинг шеърлари таҳлил этилди. Davomini o'qish