Қуёш ер юзига баробар нур сочади – Африкадан Осиёгача, Европадан ҳар икки Америка қитъасигача, Австралиядан олис Шимолий Қутбгача; ўзбегу-япон, корейсу-испан, ҳинду-мўғул, инглизу-арабгада баробар тақсимлайди ёғдуларини. У ирқ ажратмайди – европаликнинг оппоқ терисию, осиёликнинг қизғиш рангли кўриниши, америкаликнинг кўк-яшил кўзлари-ю африкаликнинг қалин қора-қўнғир сочлари уларни бир-биридан ажратувчи фарқ эмас. У дин билан табақаламайди нурларини – олам яралибдики тириклик неъматини христианми яҳудий, буддистми мусулмон демай баб-баробар улашади… Davomini o'qish
Teglar: Go’zal Ro’ziyeva
Go’zal Ro’ziyeva. Bir surat tarixi & Ikki hikoya: Shamollar makoni & Ko’k bo’ri
Бу воқеани қачондир, кимгадир гапириб бераман деб ўйламагандим. Тўғри, орадан анча йиллар ўтди; ўшанда эндигина тўртинчи синфни тугатган бола бўлсам, мана бугун ёши қирққа қараб бораётган кап-катта одамман. Орадан қарийб ўттиз йил вақт ўтиб, болалик давримдаги воқеани икир-чикиригача эслашим мумкин бўлмаган ҳолат, бунинг устига хотира кучим билан унчалик ҳам мақтана оладиган одам бўлмаганим ҳолда, ўша олис болалик давримдаги воқеани майда-чуйда қисмларигача эслай олишим ўзимни ҳам ҳайратда қолдиради баъзан… Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar
«Ижодда илк устозим деб отамни айтсам бўлади, — деб ёзади шоира, — чунки,айнан отамнинг йўналтиришлари билан биринчи бор, ўшанда биринчи ёки иккинчи синфда ўқирдим,”Момақалдироқ” номли бир нарса ёзгандим.Бугун ўйлаб қарасам, ҳикояга ҳам ўхшаб кетадиган бу “нарса”да табиат ҳақидаги илк болалик тасаввурларим ўз инъикосини топган экан». Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Kira Naytli, Anna Karenina va men yoxud egasiga yetib bormas maktublar
Анна, яқинда Сизнинг ҳақингизда кўнглимга яқин опам, ҳам дугонам бўлган бир инсон билан тортишиб қолдим. Биз у инсон билан кўпинча китоблар тўғрисида суҳбатлашамиз, ўқиганларимиздан олган таассуротларимизни бўлишиб, яхши асарларни бир-биримизга тавсия қиламиз. Хуллас, ўша опам яқинда мендан ““Анна Каренина”ни ўқигансизми?” деб сўраб қолдилар… Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar
Гўзалнинг шеърларини дастлаб мухтасар сўзим билан (мана бу саҳифада) тақдим этган эдим. Кейинчалик унинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Сукунатга чўкаётган қичқириқман» туркуми билан (мана бу саҳифада) ҳам таништирдик. Орадан анча вақт ўтиб, бугун унинг бир неча янги шеърларини мамнуният билан эълон қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Sukunatga cho’kayotgan qichqiriqman
Ўтган йил кузининг сўнгги куни (30 октябрда) туғилган куни билан табриклаб, бухоролик истеъдодли шоира Гўзал Рўзиеванинг бир туркум шеърларини сайтда эълон қилган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Гўзал фейсбук тармоғи саҳифаларидан топган ёш ижодкорлардан бири эди. Бугун шоиранинг «Ёшлик» журналининг шу йилги 2-сонида босилган шеърий туркумини сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. She’rlar
Мамлакатнинг пойтахтдан узоқдаги шаҳару қишлоқларида яшаб ижод қилаётган ёш шоирлару носирлар ижодини кузатишни яхши кўраман. Фейсбукда урчиган графоман «шаир»лар уммони уларни кузатишни анча мураккаб жараёнга айлантирган бўлса-да, улар фалакдаги сонсиз юлдузлар орасидан биттаси «ярқ» этиб кўзга ташланганда, кўзим илғаб қолади. Мана шу кузатишларим натижасида Рафиқ Сайдуллони, Муслимбек Мусалламни, Маъруф Менглини, Сирожиддин Иброҳимни топиб олганман. Davomini o'qish