Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини, кейинчалик «Ялдони ёритган нур» бобининг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этган эдик. Бугун «Ялдони ёритган нур»нинг иккинчи бўлагини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish