Уруш аввалига фақат суҳбатлар мавзуси эди, кейинчалик у шаҳардаги оила бошлиқлари учун ҳам муайян аҳамиятли жойга айланди – улар урушга отландилар. Оталар ҳалок бўлиб, ўринларидан турмаётган бир пайтда эса уруш иллат манбаи бўлди-қолди, уни энди бошқача ном билан атаб бўлмас, норозилик ва чексиз кулфатга сабабчи эди. Ана шундай бир пайтда Антоннинг онаси ўғли ўн ёшга тўлганда, туғилган кунига атаб ўзи совға қилган оқ-шоколадранг, кўк кўзли уй қуёни билан қизиқа бошлади. Антон қуёнчага Алиса деб ном берган эди, чунки барча обрўли кишиларнинг исмлари “А” ҳарфи билан бошланарди: отасининг исми Андреас, онасининг исми эса Анна эди. Davomini o'qish