Ivan Bunin. Kichik ishqiy sarguzasht

04«Азизим, – деб ёзганди дилбар қиз шундан кейин тўрт ой ўтгач, – сизни огоҳлантирмай йўқолиб қолганим учун мени айбдор санаманг. Аммо барибир: онт ичаман, – агар мен умрим давомида кимни севган бўлсам, бу фақат сизсиз… Davomini o'qish

Ivan Bunin. Kornet Yelagin ishi

034   Бу иш даҳшатли бўлиш билан бирга ғалати ва жумбоқли, калаванинг учини топиб бўлмайдигандек кўринарди. Бир томондан, у жудаям оддийдек кўринса, иккинчи томондан – жуда мураккаб эди, бизнинг шаҳар тили билан айтганда, худди тутуруқсиз романларга ўхшарди, айни дамда эса унда чуқур маъноли бадиий асар ёзса бўладиган бир нимадир бор эди … Нима бўлганда ҳам ҳимоячи судда ҳақ гапни айтди… Davomini o'qish

Ivan Bunin. Oydin kechada

00122 октябр — Нобель мукофоти соҳиби  Иван Бунин таваллуд топган кун

    Кузнинг мунгли тўлин ойи анчадан бери кўкда сузиб юргандай, кун давомидаги майда ташвишлар ва ёлғон-яшиқлардан ором оладиган вақт киргандай туюлди менга. Менимча, бутун Париж, ҳатто энг чеккадаги ғариб кулбалар ҳам уйқуга чўмган эди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Chiptakovush

05
Бешинчи куни эсган изғирин кўзни очирмай қўйди. Кўзни қамаштиргувчи оппоқ қор ва ғира-шира илғанаётган, совуқ забтига олган хутор кулбаларидан бирида қайғу ҳукмрон эди: бу уйда мурғак бир бола оғриб ётарди. Кичкина бемор иситмаси кўтарилиб, алаҳсираганида ғингшиб аллақандай қизил чиптаковуш беришларини ёлвориб сўрарди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik.

012

22 октябрь — Таниқли рус адиби Иван Бунин таваллуд топган кун.

Кема Трапезундда талай вақт туриб қолди. Мен қирғоққа чиққандим, кема зинасида уймаланаётган бир тўда жулдур қурдларга дуч келдим — сал нарироқда эгнига кулранг черкес кийиб, энсиз камарни маҳкам сиқиб олган чол диққатимни тортди. Курдлар биз билан битта кемада сузиб, бир палубада ётиб туриб, жойларини тоза сақлашарди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Uch hikoya.

89
Мени бир умрга майиб, оқсоқ қилиб қўйган бу воқеа айни навқирон йигитлик чоғимда, олис Иудеяда юз берган эди, − деб ҳикоясини бошлади баланд бўйли, қомати келишган, юзлари сарғимтир, қўй кўзлари ялтираб турадиган, жингалак калта сочлари оқарган киши. Чап тиззаси букилмаганидан у доим қўлтиқтаёқда юрар эди. − У пайтда Ўлик денгизнинг чап қирғоғида − афсонавий Содом ва Гоморрада иш олиб бораётган тадқиқот гуруҳига аъзо эдим, Истанбулда ушланиб қолган шерикларимни кутиб Қуддусда ётардим … Davomini o'qish

Ivan Bunin. Uch hikoya.

09у

Иван Алексеевич Бунин (10 (22) октябрь 1870, Воронеж — 8 ноябрь 1953, Париж) —  буюк рус адиби. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби(1933).  Ҳам шеъриятда,ҳам насрда тенгсиз асарлар яратган Бунин жаҳон адабиётининг энг ёрқин намояндаларидан бири. Унинг шеърлари шахсан мени ҳамиша ҳаяжонга солган,олис мозий рангу оҳанглари мужассам бўлган балладанамо шеърлари менинг ижодимга кучли таъсир кўрсатган.
Бир ойча аввал биз сизга Буниннинг уч ҳикояси таржимасини тақдим этган эдик,бугун ҳам адибнинг уч ҳикояси таржимасини саҳифамизга қўймоқдамиз.   Таржималарини кутубхонамизга тақдим этгани учун Олима Набизодага самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз ва ундан янги таржималар кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Hikoyalar.

021
Иван Бунин — Нобел мукофоти лауреати (1933) бўлган биринчи рус  ёзувчиси. Петербург Фанлар Академияси фахрий академиги (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поезияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар хонадонининг қашшоқлашуви («Антонов олмалари», 1900), қишлоқнинг оғир қисмати («Қишлоқ», 1910; «Қақраган водий», 1911), турмуш маънавий асосларини унутишга маҳкумлик фожиаси («Сан-францисколик жаноб», 1915) яққол тасвирланган. Davomini o'qish