Узоқ қиш кечалари танча атрофида оиламизнинг етти фарзанди ота-онамиз бошлиқ жам бўлиб пилтали қора чироқ ёруғида тун ярмига қадар гоҳ дадамиз ўқиган Саъдий, Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб китобларини, акамиз мутолаасида эса Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор асарларини вужуд-вужудимиз билан тинглар эдик. Мени, айниқса, «Улоқда», «Жинлар базми», «Шум бола», «Анор», «Бемор», «Ўғри» асарлари мутолааси лол қолдирган. Уйқуда, тушларимда ўша тинглаган нодир китоблар оламида хаёлан сайр этардим. Davomini o'qish