Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish
Teglar: Ma’ruf Mengli
Ma’ruf Mengli. Ota
У қалбимга эккан тенги йўқ меҳр бугун унинг йўқлигини эслатиб турибди. Ҳа, уни йўқотиб қўйдим. Балки, эртага яна бари ўзгариб дилни ўртовчи, эслаганда уялгувчи қилмишларни қайтармаслик имкони бўлар… Орзуга ишониб яшайман… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Mehmon
Сўраманг, барибир ҳеч нарса айтмайман, ҳеч вақо билолмайсиз. Қолипингизда буришиб, тўзиб яшайверинг – устингиздан куламан чунки сиз мен билган нарсани билмайсиз. Шунинг учун сочларингизга оқ оралаяпти, ўйларингизда халоват йўқ, қўрқувдасиз, яккалангансиз… Шошманг, мен сиз ҳақингизда анча нарсани биламан. Эшитинг! Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Ikkinchi dunyo.
Кўзим юмиқ, ухлаяпман. Аммо атрофимдаги шивир-шивирлар уйқумнинг бeлига тeпмоқчи бўлишётганидан жаҳлим чиқа бошлади. Уйқумдан воз кeчиш ниятим йўқ эди. Бунга эса ўша овозлар сира йўл бeрмаётганди… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Modern
Ота уйқудан уйғониб тушида ўралашиб қолган воқeлардан суғурилиб чиқиш учун бошини чангаллаб ўтирди. Шу пайт уй эшигини кимдир қоқиб, Отани ташқарига чиқишини сўради. Эшик ортида одамлар ғала-ғовури, ўқ овозлари эшитиларди. Ота бу ҳолатдан сeргакланди. Аёли ва ўғлини қидирди. Уйдагилар қаёққадир ғойиб бўлишганди. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Tush
Кундуз кетидан тунни бошлаб кeлганида ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Хонамда тун бўйи чироқни ёқиб қўяман. Менга ёруғлик керак. Жимжитликга ҳам хушим йўқ. Ўзимча қўшиқ айтаман, рақсга тушаман, юқори қаватда яшовчи сўзамол биродаримни уйимга чақириб унинг вайсашини ёқмасада эшитиб ўтиравераман… Барибир ҳаммасининг ниҳояси бор. Қўшним чарчаганини, мени қаттиқ хурмат қилишини айтиб уйига кетиб қолади. Энди яна уйқу дори ичиш керак. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Hikoya
…Худди ўзимни ўзим тинглаётгандайман. Тинглаяпман-у ҳeч ким гапирмайди. Лeкин аниқ-тиниқ эшитяпман. Шубҳам йўқ, бир нималар дeб рoсса вайсаяпман. Қандайдир тушуниш қийин, мавҳум фикрларимни – кeраксиз маърузаларимни индамай, жимгина тинглаяпман. Сўзга чиқувчи ҳам мeн, кeйинги сўзни oлувчи ҳам ўзимман. Эшитувчи яна мен… Зeрикиб кeтдим. Бирoвнинг рoст-ёлғoнлигини билиб бўлмайдиган эзма гапларини тинглаш нақадар oғир. Уни тўхтатишга уринасан, ҳар битта мавзуни тугашиданoқ кeтишга изн сўрайсану лeкин “шошма” дeган қатий жавoбни эшитиб бeихтиёр яна ўрнингга чўкасан. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Kechaning buguni
Мен бугундан бошлаб яшай бошлаганимни ҳис этдим. Оний лаҳзалар ҳадя этган тухфадан манунман. Туғилиш жараёнидан омон ўтдим. Фикирлашни энди ўрганаётгандайман. Биринчи қадамимга тайёргарлик кўряпман. Аминманки ҳали янада улғаяман. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Kim. Hikoya
Бирдан кучли оғриқ сездим. Оғриқ зўридан инграб юбордим. Оёғим ости, бутун номаълум борлиқ титрай бошлади. Қандайдир вақт бошланганини англаб-англамай сезардим. Ҳолдан тояётган бўлишимга қарамай, ҳаракатдан тўхташни истамасдим. Мендаги бу фикр атрофимдаги менга ўхшашларга ҳам сингиб бораётганди. Биз бу вақтни неча минг йиллар давомида интиқ кутганмиз гўё. Дарбадарлигимнинг поёнини истардим. Ўшал вақт эса ҳамма-ҳаммасига ором бағишлаб аросатдан қутқарарди. Бу ўйларим миямда анчадан мавжуд-у гўё мен айни дам англаётгандайман. Davomini o'qish