Аҳмадбек кўчасига бурилиб ўн-ўн беш қадам юрди-ю, муюлишда ўтирган одамларни кўриб, тўхтаб қолди. Қовжираб қолган майса устида кийим-боши ва юзларидан қишлоқдан келгани билиниб турган икки аёл болаларини эмизганча бир-бирларига нималарнидир тушунтириб, уларнинг ўртасида эса, ёз бўлишига қарамай китель кийиб олган бир эркак бошини эгиб, қўлидаги чўп билан ерни тирнаб ўтирарди. Аҳмадбекнинг юраги одатдагидек шиғ этиб кетди, кўнгли нимагадир орзиқди. Davomini o'qish