Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим… Davomini o'qish
Teglar: Muhammad Rajab
Muhammad Rajab. She’rlar.
Муҳаммад Ражаб беғубор инсон ва самимий шоир эди. Радиода ишларди. Битта «дом»да турарди. Ҳамиша чеҳраси очиқ, оғзидан на касга, на хасга оғир ботадиган гап эшитмаганман. Истеъдодли шоир 1962 йил 5 январда Нурота туманининг Қизилча қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 2000 йилнинг 18 июлида юз берган ҳалокат туфайли вафот этди. Илоҳим,Яратган раҳматига олсин. Davomini o'qish