Яқинда ўқиб тугатганим бир китоб ўша мия ва руҳни бир муддат бўлса-да, юпатишга, эртанги кунга недир илинж билан боқишга ундади мени. Айни кайфиятни, аввало, Сиз билан ўртоқлашишни истадим. Бу – умидбахш адиб Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк” дея оддийгина ном берилган, бироқ ичида оддийликдан ном-нишон бўлмаган ниҳоятда жиддий китоби…
Teglar: Muhammad Sharif.
Muhammad Sharif. Otamakon
Унинг кўз олдида ўша қишлоқ намоён бўлаверди. Қишлоқнинг мовий осмонида балиқлар тўдаси сокин сузишарди.У қишлоқнинг шовуллаб турган осмонўпар теракларини, пахса деворлару лойсувоқ томларини, кўча бошидаги кекса ёнғоқ, баққолнинг дўконини, ҳуштакчи чолнинг устахонасини, чақалоқлигида тарк этган ҳовлисини, лойсупа устига чодирдек шохларини ташлаган марвардак тутни, бари-барини кўрди, таниди…. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. «Tolko’prik»dan bir hikoya & Erkin A’zam. Shu yo’ldan qolmang,Muhammad Sharif
Бамаъни, пурҳикмат гурунгдан гоҳо енгил-елпи бир ҳангома кўпроқ одам тўплаши мумкин, аммо хиёл ўтмай унинг ёдингиздан кўтарилиб кетиши ҳам бор гап. Муҳаммад Шарифнинг ҳикоялари бир ажаб: ўқидингизми, тамом, хотирангизга михланиб, муҳрланиб қолади. Йўқ, воқеалар тафсилоти билан эмас (айнан шулар унутилиши мумкин), тиниқ, табиий тасвирлари билан. Ясамаликдан холи руҳи, ҳаққонияти билан…
Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya.
Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари ис босиб кетган тандирхонадаги пастак лойўчоқда ғўзапоя ёқиб, қумғонда сув қайнатди, қайноқ сувни обдастага қуйиб совуқ сув билан човуштирди, кейин кафтига қуйиб кўрди: бобоси айтганидек, оби-тобида. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. «Uoll strit». Hikoya
Акмал акаси келаётгани ҳақидаги хабарини илғаб-илғамай пешонаси қаттиқ тиришди, бироқ қўлида болта кўтариб олганмиш, деган гапдан кўзлари мошдек очилди. Эрталабдан бир бало бошланади шекилли, деган совуқ ўйдан бадани жимирлаб кетди. Хотини ҳамон оёғи куйган товуқдек ҳовлини гир айланиб типирчилайди, «Вой худойим-эй, ўлдириб қўйса-я!?» дея тинимсиз жаврайди, бир уйга киради, бир чиқади, рўмолини қайта-қайта танғийди, силлиқ шойи мато яна бошидан сирғалиб тушаверади. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Tolko’prik
Толкўприкдан ўтаётган бу одамлар қаерга шошяпти? Қай манзил, қай мақсадни кўзлаган? Баҳайбат калласининг қоқ ўртасидаги ўпқондек қоп-қора коваги тобора кенгайиб, чириндига тўлиб, мунғайиб қолган тол одамларнинг оғирлигини кўтариб ўрганган. Лекин йиллар давомида уни тепкилаб ўтган, йўғон шохлари учига чиқиб сувга сакраган, танасини пичоқ билан ўйиб турли ёзувлар қолдирган, бир пайтлар шохдан шохга маймундек сакраган, эндиликда шу шохлардан ясалган ҳассаларга таяниб мункайиб қолган бу одамларнинг дарду алами гавдаларидан кўра оғир бўлишини кекса тол билмаган экан. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Jazo.
Ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, абжир, уқуви ва зеҳни баланд болакайга қўрдагиларнинг ҳам меҳри тушган. Унинг ёрдамисиз битмайдиган иш йўқ, айниқса, қуш ови. Қуш тутиш учун кўпчилик жар тепасида қолиб, икки киши пастга тушади, сўнг юқорида турганларга тайёрмиз дегандек ишора қилади. Тепадагилар дупур-дупур сакраб қушларни ҳуркитади, инида тухум босиб ётган қуш борки “гурр” учиб чиқади. Қайси тешикдан қандай қуш учиб чиққанини эслаб қолиш лозим. Жарга ўнлаб қушлар ин қурган, чумчуқ, жарқалдирғоч, ёввойи каптар, қулқунтой, кўкқарға, онда-сонда кўпчик ва сув лочини ҳам учраб туради. Болакай қайси индан қандай қуш учиб чиққанини аниқ эслаб қолади. Кўкда безовта чарх урган қушлар орадан кўп ўтмай инига қайтади. Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Hikoyalar.
10 январ — Истеъдодли адиб Муҳаммад Шариф таваллуд топган кун.
Яқинда “Жаҳон адабиёти” мажалласида Муҳаммад Шарифнинг бир туркум ҳикояларини ўқиб, ўзим ёзгандек хурсанд бўлдим. Ҳар кўчада, кўринган одамга шуни таърифлаб юрибман ҳозир. (Муаллифига мактуб ёзиш керак эди-я!) “Жаҳонга бўйлашиб” деган рукнда эълон қилинибди. Менимча, рукн тўғри танланган, ҳикоялар шунга муносиб! (Эркин Аъзамнинг «Аввало, ўзингизга ишонинг» суҳбатида айтилган)
Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Uch hikoya: Muqaddima & Yashil alanga
Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири бўлиб, маълум қилиб қўйишларидан қаттиқ чўчир эди. Носир эса ана шу малагини ҳақоратлади, гарчи ўзи ҳам Раънонинг олдида оғзидан бол томиб-этти букилиб, турса-да, атайин шу гапни айтди. Наинки, Раъно унга рўйхушлик бермай буни ёқтирса… Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya: Ertakning yarmi & Qushlar bayrami
Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…