Кунлардан бир куни қизим Юлдуз уйга меҳмон бошлаб келди. У меҳмони билан бирга мен доим ишлаб турадиган хонага кириб, одатига кўра сўрашди. Шунда меҳмон қиз ҳам унга қўшилиб: «Ассалому алайкум, дадажон!»-деб саломлашди. Меҳмон қизимнинг ҳамкурси, асли қўқонлик бўлиб, исми Коммуна экан. Қизнинг одоби, бўёқлардан холи табиий гўзаллиги, фарғоналикларга хос ширин тилда «дадажон!» деб сўрашиши оталик меҳримни жўш урдириб юборди. Ижодкор сифатида шу қизнинг олдида ўзимни қарздор ҳис қилдим-да сиз тилга олган шеърни ёздим. Davomini o'qish