Nodira Afoqova. Mutolaa: Leonid Andreyev. Yahudo Iskariot

Ashampoo_Snap_2017.06.02_15h48m28s_002_.png    Ўқувчи китобни эмас, китоб ўқувчини танлайди. Менга шундай туюлади. Китоб хаос қайнагандай бўлиб кўринган дунё сайилгоҳида ўз ўқувчисини адашмай топиб, унинг олдига қўл тегса титилиб кетадиган капалакдай учиб боради. Унинг оёқлари остида гулкосаси ҳали очилмаган, гулбарглари биллурдай шаффоф, банди жуда нозик гул каби ўсиб чиқади. Davomini o'qish

Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…

Ashampoo_Snap_2017.04.06_22h16m43s_001_.pngҲеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Kitobga qaytish. Esse

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h02m52s_005_.png…Боланинг отаси унга катта шаҳардан келтириб берган севимли китоби бўларди. У китобини ҳаммадан қизғанар, расмларини қайта-қайта томоша қилар, ётса-турса ундан айро тушмасди. Китоб муқовасидаги от суратини гўё тирикка, қанот чиқариб парвоз этиш тараддудида турганга, унга отланган, қўлига найза ушлаб, эгнига совут кийган, садоқ, ўқ-ёй, қилич таққан суворийни ёғийларига ҳайбат отаётганга менгзарди… Davomini o'qish

Federiko G. Lorka. Inson faqat non bilan tirikmas & Federiko G. Lorka. Eng qayg’uli shodlik

Ashampoo_Snap_2016.12.17_22h38m58s_001_.png    Атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевский чексиз қорли текисликлар билан ўралган Сибирга сургун қилинганда тўрт девор  ичида ўтаётган вақтига ачиниб, олислардаги оиласидан кўмак истаб мактуб ёзганида шундай сўзларни битган экан: “Менга китоб жўнатинг, китоб, кўп китоб, зеро қалбим ўлмасин!” Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Kerosinchiroq yog’dusi.

Ashampoo_Snap_2016.12.03_21h37m27s_001_.png    Ҳозир биламан, бу йўлимни ўша керосинчироқнинг хира ёруғида ўқиган китобларим ёриштириб турган. Ўқитувчимиз дарсликда ёзилганларни зўр гапириб бергани учун ўзи адабиётдек туюлар, кийинишию юриш-туришларигача ҳурмат уйғотар эди. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev : Kitobning xarid qilingani emas, o’qilgani hisob.

088    Бир ёзувчи дўстимнинг таъбири билан айтадиган бўлсам, таассуфки, ҳозир қўлининг қичиғини қолдириш учун асар ёзадиганлар кўпайиб кетган. Ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкин, китоб ёзиб шуҳрат қозониш мумкин дейдиганлар хато қиладилар. Davomini o'qish

Ibratga aylangan maskan ( Xurshid Davron bilan suhbat) & Xurshid Davron. She’rlar

033     Маънавият сўзининг замирида маъно, моҳият тушунчалари ётади. Китоб ўқимоқчи бўлган одам ўзини маънога тўлдиради. Зиё билан йўлини ёритади. Шу маънода, китоб инсониятнинг энг юксак кашфиётларидан биридир. Дунёда ғилдирак ихтиро қилиниб, узоқ масофалар яқин бўлганидек, китоб баайни оламни бир-бирига қалбан яқинлаштирди. Дилларни бирлаштириб, ҳаётнинг, яшашнинг асл маъноси нелигини ифодалаб берди. Ахир, яхшилик дарахтини суғориб турадиган нарса ҳам китоб-ку! Мен ҳаётимни китобларсиз тасаввур қила олмайман. Davomini o'qish

Mangu hikmat obidasi

09   «Калила ва Димна» асарини биринчи бор қачон ўқиганлигимни эслай олмайман. Тўғриси, биринчи марта бу китобни мендан катталар овоз чиқариб ўқишаётганида, ораларига суқилиб кириб, узуқ-юлуқ ҳолда эшитганман. Ёдимда қолгани — бу китобни бизнинг қишлоқда яшаган Файзулла қори деган киши ёзган экан, деб юрардим. Davomini o'qish

Kampirning o’ynashi va onasini o’ldirgan ahmoqlar… yoxud bolamizni kitobdan asraylikmi?

034    Диққат қилишимни сўраб, фейсбук орқали юборилган ушбу фикрларни ўқир эканман, оддий китобхон, аниқроғи, фарзанди тарбиясига ўзини масъул деб билган ёш она билдирган аламли  мулоҳазалар билан танишар эканман, бугун   болалар учун нашр этилаётган китоблар сифати  нечоғли аянчли аҳволга тушганини  ўйлаб яна бир карра юрагим сирқиради. Яна бир карра дейишимга,  ўзим ҳам бу масала хусусида   неча марта мақола ёзганимни назарда тутяпман. Davomini o'qish

Umarali Normatov: Oilaviy qiroatxonlik davri o’tdimi? Yo’q, o’zgardi

08

   Узоқ қиш кечалари танча атрофида оиламизнинг етти фарзанди ота-онамиз бошлиқ жам бўлиб пилтали қора чироқ ёруғида тун ярмига қадар гоҳ дадамиз ўқиган Саъдий, Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб китобларини, акамиз мутолаасида эса Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор асарларини вужуд-вужудимиз билан тинглар эдик. Мени, айниқса, «Улоқда», «Жинлар базми», «Шум бола», «Анор», «Бемор», «Ўғри» асарлари мутолааси лол қолдирган. Уйқуда, тушларимда ўша тинглаган нодир китоблар оламида хаёлан сайр этардим. Davomini o'qish

О превосходстве традиционных книг над электронными.

04
Объем продаж электронных книг и устройств для их отображения (ридеров и планшетов) растет с невероятной скоростью. Мы читаем на них не только беллетристику, но и учебную литературу. Между тем, как доказывают ученые, наш мозг предпочитает напечатанный текст: информация, прочитанная в традиционной книге, дольше остается в памяти, а сам процесс чтения становится более вдумчивым и заставляет воображение работать сильнее, чем при пользовании электронным устройством. Davomini o'qish