Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish
Teglar: Nodar Dumbadze
Nodar Dumbadze. Qon & Kukaracha. Nodar Dumbadze qissasi asosida radiospektakl
Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi
Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Taliko & Quyoshni ko’ryapman. Roman
Ўша вақтда мен, Талико, Циала ҳамда бошқа синфдошларимиз етти-саккиз ёшда эдик, дарсдан кейин Чурчкала ариғимизда онадан қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча сувсепар ўйнаб, чўмилардик. Негадир ўша куни Талико билан Циала ечинишни хоҳлашмаганди. Шунингдек, мен ҳам. Ўшанда нега бундай бўлганини тушуниб етмагандим. Энди билсам: бу илк маротаба қандайдир тушуниксиз андиша ҳамда уят ҳисси қалбларимизга туташган кун бўлиб, Таликога қилган илтимосим ҳам болалик билан охирги видолашув они экан.. Davomini o'qish
Bibi Robia’ Saidova. Romanlarda tush ramzlari (A. A’zamning “Ro‘yo yoxud G‘ulistonga safar” va N. Dumbadzening “Abadiyat qonuni” romanlari misolida)
Назарда тутилаётган биринчи дунё ичида яна бир дунё бор, у – “ички табиат”, яъни инсоннинг ўзига берилган мўъжизалар оламидир. Туш ана шундай мўъжизалардан биридир. Шунинг учун ҳам қадим-қадимдан то ҳозиргача ижодкорлар яратаётган асарларини – иккинчи оламларини мукаммал қилишда, ўз фикр ва қарашларини, ғоя ва фалсафаларини чуқурроқ етказишда туш мотиви воситасидан фойдаланиб келишмоқда. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Ko’rnamak
Адабиёт қизиқ нарса-да! Яхши ёзувчи ёки яхши бир асар, орадан қанча йил ўтмасин, оҳанрабодай ўзига чорлаб тураверади. Мен учун ана шундай адиблардан бири – машҳур грузин адиби Нодар Думбадзе. Эҳтимол, унинг бир неча асарини (“Абадият қонуни”, “Оқ байроқлар”, “Кукарача”, “Ҳелладос”) ўзбек тилига ўгирганим туфайли бу ёзувчига асир бўлиб қолгандирман. Думбадзе дунёдан ўтганига қарийб чорак аср бўляпти, лекин у менга ҳамон ғойибона ҳамроҳ, суҳбатдош. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Jinlar va Manavela bobom
Жинлар уч хил бўлади. Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эчки¬соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли ҳайвонлар товушини ўхшатади, ҳамма қушларга қойиллатиб тақлид қилади. Davomini o'qish